|
“Киберспорт” мусобақасини ташкил этиш.
|
1. Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган мусобақа низомини тарғиб қилиш ва кўча сардорлари орқали ҳар бир ёшга етказиш (маҳалла ва мактаб биносида реклама эълонини илиш, телеграм гуруҳи орқали ёшларга хабар етказиш).
2. Мусобақада иштирок этувчи ёшларнинг рўйхатини шакллантириш.
3. Мусобақада ташкил этишда ҳакамлар ҳайъатини ташкил этиш, танлов ўтказиладиган мактаб информатика хонаси ва махалла ҳудудидаги мавжуд плестейшн залларини тайёрлаш.
|
2022 йил
16 сентябр
|
“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан
500 минг сўм
|
Бугунги глобаллашув жараёнида ёшларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланиши, шунингдек, киберспорт мусобақасини ёшлар ўртасида оммалаштириш асосий мақсад этиб белгиланган. Беш ташаббус олимпиадаси доирасига киритилган “Киберспорт” мусобақасини ташкил этиш жараёнида 8-19 ва 33-Мактабда тахсил олувчи ёшлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Махаллада кўчалар кесимида кўча сардорлари билан биргаликда мусобақани ташкил этиш бўйича барча ташкилий ишлар кўрилди.
|