«тасдиқлайман» услубий тайёргарлик цикли бошлиғИ


Затвор рамаси қуйидагиларга эга


Download 0.91 Mb.
bet4/5
Sana11.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1088039
TuriКонспект
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу 3,5 амалий

Затвор рамаси қуйидагиларга эга: қайтарувчи механизм учун ички канал ва затвор учун канал, орқа томонида сақлагич вступи жойлашган. Ён томонидаги пазлар затвор рамасини харакати учун. Ўнг томонидаги бўртма автотепки ричагини бўшатиш учун ва автоматни қайта ўқлаш учун мўлжалланган.
Пастда фигурали кесма затворни етакчи бўртмасини жойлаштириш учун ва ствол қутисида пазлар учун йўл мавжуд. Олдинги қисмида газ поршенини затвор рамасига бириктирилади.


Затвор ўқни ствол каналига жойлаштириб, ствол каналини ёпиш ва капсюлни эзиш, патрондондан гильзани суғуриб олиш учун хизмат илади.
У қуйидагилардан иборат: затвор асоси, зарбдор, улоқтиргич пружинаси ва ўқ қистиргичидан.



Затвор
а) затвор асоси; б) зарбдор; в) улоқтиргич; 1- гильза учун кесма; 2- улоқтиргич учун кесма; 3- етакловчи бўртма; 4- улоқтиргич ўқи учун туйник; 5- жанговор бўртма; 6-тўсувчи бўртма учун бўйлама кесма; 7- улоқтиргич; 8- улоқтиргич ўқи; 9- қистиргич.


Затвор асоси қуйидагиларга эга: гильза учун кесма, улоқтиргич учун кесма, етакловчи бўртма, улоқтиргич ўқи учун туйнук, жанговар бўртма, тўсувчи бўртма учун бўйлама кесма, улоқтиргич пружинаси, улоқтиргич ўқи, қистиргич.
Зарбдор қуйидагиларга эга: баёк ва қистиргич учун кесма.

  • улоқтиргич пружина ствол каналидан гильзани улоқтириш учун хизмат қилади.

Улоқтиргич қуйидагиларга эга: гильзани қисиш учун ушлагич, пружина учун уя ва ўқ учун кесмадан.

  • қистиргич зарбдорни ва ўқни ушлаш учун хизмат қилади.

Қайтарувчи механизм





  1. қайтарувчи пружина; 2- йўналтирувчи ўзак; 3-харакатланувчи ўзак; 4-халқа.

Қайтарувчи механизм – затвор рамасини затвор билан биргаликда олдинги ҳолатга қайтариш учун ҳизмат қилади. У қайтариш пружинасидан, йўналтирувчи устундан, юрувчи устун ва бириктиргичдан иборат.

  • йўналтирувчи ўзакнинг орқа томонида пружинани улаш учун тиргак мавжуд. Ствол қутисига бириктириш учун жой ва ствол қутиси қопқоғини ушлаш учун бўртмадан иборат.

  • характланувчи ўзакнинг олдинги орқасида букилган ҳалқадан иборат.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling