Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича


Download 59.03 Kb.
bet10/11
Sana31.01.2023
Hajmi59.03 Kb.
#1142892
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Баённома кафедра

Йиғилиш раиси: якуний фикрни билдириш учун сўз Б.Б. Деҳқоновга берилади.
Тадқиқотчи Б.Б. Деҳқонов: Билдирилган фикрлар учун раҳмат. Мен албатта кўрсатилган камчиликларни тузатаман. Бу менинг ишимни илмийлигини оширишга хизмат қилади. Барча кафедрамиз аъзоларига миннатдорчилик билдираман.
Йиғилиш раиси: Билдирилган фикрларни инобатга олиб, Бухоро давлат университети Ислом тарихи ва манбашунослиги,фалсафа кафедраси таянч докторанти Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусида 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини очиқ овоз бериш ўтказишни таклиф қиламан.
“Рози”- 16киши
“Қарши”-йўқ
“Бетараф”-йўқ
Демак, Илмий диссертация иши барча талабларга жавоб бериб, ҳимоя қилишга бир овоздан тавсия берилди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари, 2013 йил 31 январь 195/2 сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси раёсатининг “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ, ишда эълон қилинган диссертация натижалари ҳамда ушбу натижаларнинг амалиётда жорий этилганлигига асосан, талабгорга қўйилган талабларнинг бажарилишини, диссертациянинг илмий даржаси, унинг ихтисосликка мувофиқлиги, илмий ва амалий аҳмиятига таяниб ҳамда ўтказилган овоз бериш ва фикрларни инобатга олган ҳолда комиссия қуйидаги хулосага келди.
Бухоро давлат университети Ислом тарихи ва манбашунослиги,фалсафа кафедраси таянч докторанти Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертацияси бўйича


ХУЛОСАСИ
1. Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусида 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертацияси долзарб муаммоларни ўрганишга асосланган ва тугалланган мустақил тадқиқот ҳисобланади.
2. Диссертация натижалари янги илмий хулосалар, фикр ва таклифлар билан бойитилган.
3. Илмий диссертация ишида қўлга киритилган натижалар ОАК рўйхатидаги хориж ва маҳаллий журналларда нашр қилинган.
4. Диссертация Бухоро давлат университети Ислом тарихи ва манбашунослиги,фалсафа кафедрасида муҳокамадан ўтган ва тасдиқланган.


ҚАРОР ҚИЛАДИ
1. Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусидаги диссертацияси номи ва таркиби 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослигига мос келади.
2. Б.Б. Деҳқоновнинг қўлга киритган натижалари комил инсон фалсафасининг ривожланишига хизмат қилади.
3. Юқори билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусида 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини Бухоро давлат университетида ташкил этилган илмий даражалар берувчи PhD. 03/27.02.2020.Fil.72.08 рақамли Илмий кенгашга ҳимоя қилишга тавсия қилади.
Йиғилиш раиси: ф.ф.д.(DSc) Б.Б.Намозов



Download 59.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling