Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича
Download 59.03 Kb.
|
Баённома кафедра
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат
Тадқиқотнинг предметини Хожагон-нақшбандия тариқатдаги бағрикенгликка оид фалсафий, ирфоний ва ахлоқий қарашлари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда тарихийлик ва ворисийлик, мантиқийлик, анализ ва синтез, герменевтика, таққослаш ва умумлаштириш, индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш методларидан унумли фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Хожагон-нақшбандия таълимотида илгари сурилган бағрикенгликка доир “бардошлилик”, “ўзаро ҳамжиҳатлик”, “бир-бирига ҳурмат”, “муросаи-мадора” тушунчаларини мустаҳкамлаш орқали инсонпарварлик, собитқадамлик, ижтимоий фаоллик сингари гуманистик ғояларни ёш авлод онгида шакиллантириш ва кучайтиришга қаратилганлиги мантиқий асослаб берилган; Хожа Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асарида Баҳоуддин Нақшбанднинг инсон фалсафасининг генезиси хусусидаги илмий мероси “бағрикенглик” ва “комил инсон” тушунчаларининг дастлабки илмий лойиҳавий асоси эканлиги ишончли аргументлар асосида исботланган; Тасаввуф таълимоти ғоялари (шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат) орқали юртимиз маънавий ҳаётида диний ва дунёвий бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги ўрни илмий далиллар асосида очиб берилган. Хожагон-нақшбандия таълимотининг диний-фалсафий компонентлари (инсофлилик, адолатлилик, матонат, меҳр-оқибатлилик) таълим муҳитига бағрикенглик элементларини (миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, маданиятлараро ҳамкорлик) қўллаш асосида аниқланган; Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: илмий-тадқиқот ишида илгари сурилган хулосалар, таклифлардан олий ўқув юртлари талабаларининг таълим олиш жараёнида мамлакатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришларни англаб, ижтимоий фаол бўлиш, касб-ҳунар эгаллаш, маънавий дунёқарашнинг юксалиши ва фалсафий мушоҳада юритишига ҳамда халқимизни бой маънавий меросидан баҳраманд бўлиши учун тарғибот ишларида фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган; хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғоялари асосида жамиятда ва оила институтларини мустаҳкамлаш, тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятни ошириш, тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш имкониятлари очиб берилган; жаҳолатга қарши маърифат, фан ва маданият, маънавий барқарорликка эришиш каби профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган; Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг “Рисолайи соҳибия” асарининг жаҳоннинг турли мамлакатларида сақланаётган 9 та, жумладан Ўзбекистонда сақланаётган 5 та ҳамда Эрон ва Туркияда сақланаётган 4 та қўлёзма нусхаси мавжудлиги аниқланиб, уларнинг қисқача тавсифи яратилди, бу тўғрида ягона маълумотлар базаси шакллантирилди ва илмий муомалага киритилди, асарнинг ўзи ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди; хожагон-нақшбандия тариқатининг иккинчи пири Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий қаламига мансуб “Орифнома” асарининг Покистон ва Грузия қўлёзмалар хазиналарида сақланаётган 3 та қўлёзма нусхаси мавжудлиги аниқланиб, уларнинг қисқача тавсифи яратилди, бу тўғрида ягона маълумотлар базаси шакллантирилди ва илмий муомалага киритилди, асарнинг ўзи ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди; хожагон-нақшбандия тариқатининг тўртинчи пири Хожа Али Ромитаний қаламига мансуб “Рисолайи Ҳазрати Азизон” асарининг бизнинг давримизгача етиб келган ва Ҳиндистонда сақланаётган ягона қўлёзма нусхаси, шунингдек Ҳиндистон ва Ўрта Осиёда нашр этилган тўққизта тошбосма нусхаси тўғрисида маълумот тўпланиб, уларнинг қисқача тавсифи яратилди, бу тўғрида ягона маълумотлар базаси шакллантирилди ва илмий муомалага киритилди, асарнинг ўзи ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди. Download 59.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling