«Тасди=лайман»
Эпиграфика фани мақсади ва вазифалари
Download 27.52 Kb.
|
Эпиграфика асослари
Эпиграфика фани мақсади ва вазифалари
Эпиграфика тарих фанининг бир тармоғидир. Бу фан предмети тош плиталар, қоялар, мармар тахтачалар юзасига ёзилган қадимги хатларни ўрганади. Эпиграфика тарих фанини бир қисми сифатида бўлиб, у ҳам манбаларни ўрганади. Унинг манбаи сифатида қаттиқ юзага ёзилган турлитуман ҳатлари ҳисобланади. Эпиграфика ёдгорликлари турли хилдаги юзаларга ёзилган қадимги ҳатлар бўлиб, уларда турлича мазмунга эга бўлган ҳабарлар ёзилган бўлади. Эпиграфика фанининг мақсади талабаларга ўрганилаётган предметни яхши баён қилишдир. Эпиграфика курс вазифаси талабаларга эпиграфик ёдгорликларнинг турли-туманлигини, уларда ҳар-хил ахборотлар борлигини тушунтириб қўйишдир. Эпиграфика бошқа тарихшунослик фанлари каби матн ўрганиши билан полеография фанига яқинлашиб боради. Аммао эпиграфика қаттиқ юзаларга ёзилган ёдгорлик ёзувлари, тарихий саналар, биографик маълумотларни ўрганиши билан ажралиб туради. Эпиграфика ёдгорликлар ва уларни турлари анча кўп бўлиб, улар ташқи кўриниши, шакли, турли хилдаги қаттиқ юзага ёзилганлиги билан ажралиб туради. Улар асосан мармар, тош, металл, сопол ва ёғоч тахтачаларга, қиммат баҳо тошлар; қаҳрабо, нефрит, лазурит, бронза ва бошқа мавжуд бромлар, тақинчоқлар юзасига ёзилган ҳолда жумлалар ёки сонлардан иборат бўлади. Булардан ташқари маъморий-эпиграфик ёдгорликлар хам мавжуд: Улар дахмалар, қабр тошлар, лавҳалар ва қайроқ тошлардан иборат қаттиқ юзаларга ёзилган ҳатлардир. Эпиграфикада айниқса қадимий китобларни безашда / колодон/, сарлавхалар, кириш сўзларида бизга керак бўлган маълумотлар бўлади. Яна бир турдаги эпиграфик ёдгорликлар археологик ва меъморий ёдгорликлардаги ёзуви бор бромлар, меъморий парчалар хам учрайди. Эпиграфик ёдгорликлардаги ёзувлар тури хам, жуда хилма-хил бўлади. Айиримлари бўртиб туради. Баъзилари эса ўйиб ёзилган бўлади. Айиниқса олмос, нефрит, лочуворд, қаҳрабо юзасидаги ёзувларни эслаш ўзи кифоя. Даҳмалардан ёзувлар алохида эпиграфик ёдгорликлар ҳисобланади. Download 27.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling