“тасдиқлайман”


«____» жилд, и.в. (__ __)


Download 452 Kb.
bet7/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж

«____» жилд, и.в. (__ __)

Мазкур жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган фуқаро Абдураҳмонов Азамат Шавкат ўғли ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни яъни:-“...Мен Хатирчи тумани “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи Ҳамраев Жамшидни 1 йиллардан буён танийман. У мол бозорларига чиқиб, мол олиш ва сотиш билан шуғулланиб келар эди. Мен ҳам мол бозорларига чиқиб мол олиш ва сотиш билан шуғулланиб келаман. 2022 йил 02 март куни мен Хатирчи тумани “И.Карвон” маҳалласида жойлашган “Хўжақул эшон” деҳқон бозоригадаги мол бозорига бордим. Мен ушбу мол бозорида 1 бош йирик шохли ҳўкизни ўзимга нотаниш бўлган фуқародан 10.000.000 сўмга савдолашиб сотиб олдим ва ушбу чорва молини уйимга олиб кетмоқчи бўлиб турган вақтимда, йўлда менинг ёнимга Хатирчи тумани Деҳқонобод МФЙда яшовчи Ҳамраев Жамшид исмли даллол йигит келиб, ушбу чорва молини унга сотишимни сўради. Мен унга нархини келишсак сотишимни айтдим ва иккаламиз савдолашиб Ж.Ҳамраевга ушбу ҳўкизни жами 10.500.000 минг сўмга савдолашиб сотдим. Ж.Ҳамраев менга келишилган пулларни 2022 йил 12 март куни беришини ваъда қилди. Мен Ж.Ҳамраевни аввал ҳам мол бозорларида кўрганлигим сабабли унинг гапларига ишондим ва унга ушбу бозордан сотиб олган бир бош йирик шохли чорва молини бериб юбордим. Орадан 4-5 кун вақт ўтиб, Ж.Ҳамраев билан телефон орқали гаплашган вақтимда у менга ушбу чорва моли учун қисман пул беришини айтди ва иккаламиз Хатирчи тумани “Фидокор” маҳалласи ҳудудида учрашиб ундан 1 млн 500 минг сўм миқдордаги пулларни қабул қилиб олдим. Орадан вақт ўтиб келишилган муддат етиб келгачч мен Ж.Ҳамраевга қўнғироқ қилган вақтимда Ж.Ҳамраев ҳозирда Тошкент шаҳрида эканлигини пулларни эртаси куни беришини айтиб яна мени алдаб кетди ва шу билан у билан қайтиб кўришганим йўқ. Кейин билсам у мени ва бошқа фуқароларни алдаб Россия давлатига кетиб қолган экан. Ж.Ҳамраевдан алданган фуқаролар билан йиғилиб, унга нисбатан ариза билан мурожаат қилдик. Аризамиз юзасидан Ҳамраев Жамшидга нисбатан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Тергов жараёнида Ж.Ҳамраевни Россия давлатида ушланиб қамаб қўйилганлигини эшитдим. Сўнг унинг отаси Очилов Холмумин Ҳамраевич мен билан учрашиб, ўғли Ж.Ҳамраев менга бериши керак бўлган 9000.000 сўм пулларни қоплаб берди. Ҳозирда мени Ж.Ҳамраевга нисбатан давоим йўқ. Ушбу юқорида берган кўрсатувларимни барчаси тўғри ушбу мазмунда кўрсатув беришимга мени хеч ким мажбурлагани йўқ.Менга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан бирор бир ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилгани йўқ.....”деб билдирган.



Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling