III. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаолиятини амалга ошириш ҳамда хуқуқий саводхонликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар
|
Ёшлар ўртасида “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатларининг олдини олиш мақсадида “Ўзлигингни англа!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш. Тажрибали устозлар билан бирга ибратли ривоятлар муҳокамаси, тарихий, бадиий фильмлар намойиши, ёши улуғ эл-юрт орасида ҳурматга эга шахслар билан авлодлар учрашувини уюштириш.
|
ноябрь-декабрь
|
Ёшлар етакчиси, Сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик йўналиши сардори
|
|
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари-2019” танловини ташкил этиш.
|
март-апрель
|
Ёшлар етакчиси, Сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик йўналиши сардори
|
|
Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, сўз бойлигини ошириш, ўз фикрини мустақил баён эта олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Янгиликлар вақти”ни киритиш.
|
Йил давомида
|
Ёшлар етакчиси, Маънавий-маърифий ва аҳлоқий ишлар йўналиши сардори, Ташкилий бўлим сардори, Пресс клуб сардори, матбуот бўлими сардори
|
|
“Бирлашган миллатлар ташкилотининг симуляцион конференциялари” ҳамда “Симуляцион судлар” жараёнларини кўргазмалар орқали ўқувчиларга намойиш қилиш, “Адолат қути”ларини йўлга қўйиш.
|
Йил давомида
|
Ёшлар етакчиси, давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси, Сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик йўналиши сардори, Ташаббус ва лойиҳалар йўналиши сардори
|
|
Мактаб ички тартиб қоидаларининг бажарилашини таъминлаш, ўқувчилар интизомини назорат қилиш мақсадида “Тинчлик посбонлари”, мактаб тозалиги ва озодалигини назорат қилиш мақсадида “Тозалик посбонлари” навбатчиликларини йўлга қилиш.
|
Йил давомида
|
Ёшлар етакчиси, Иттифоқ сардори, “Камалак” сардори
|
|