Тасдиқлайман “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ф. Ф. Абдуҳаликов


–ЭПИЗОД ИНТ. КУН ЗАРИНАНИНГ ОТА УЙИ


Download 241 Kb.
bet16/31
Sana23.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1287770
TuriСценарий
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
1.УЙГА ҚАЙТИШ ОРГНАЛ.

35 –ЭПИЗОД
ИНТ. КУН ЗАРИНАНИНГ ОТА УЙИ.


Ёш Заринанинг Отаси ва синглиси билан бўлган бахтли воқеалардан лавҳалар кўрсатилади ва Зарина 19 ёшга кирганида Темурни учратади ва отасининг қаршилигига қарамасдан у билан қочиб кетади. Ота ўшандан сўнг қизини қайтиб кўришни ҳоҳламайди. Бу воқеаларнинг барчаси мусиқа остида кўрсатилади.

36 –ЭПИЗОД
ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА

Зарина ваннага кириб йиғлар экан отасини оғир аҳволга тушишига ўзини айбдор деб ҳисоблар эди.


37 –ЭПИЗОД


ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА


Зарина ювиниш хонасидан чиқиб келади. Малика унинг йиғидан шишган кўзларини кўриб, бироз у учун қайғурсада, буни атрофидагиларга сездирмасликга ҳаракат қиларди.
38 – ЭПИЗОД
ИНТ.ШИФОХОНА.ТУН.


Заринанинг отаси жонлантириш бўлимида хушсиз ётибди Зарифа эса отасининг ёнида ўтирар эди.

39-ЭПИЗОД
ИНТ.ТУН.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА
Малика ва Нилуфар вазиятдан ҳабар топади. Зарина уларга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган эди.
Малика- Кўрдинг хаёт бешавқат виждонлимисан, ўғримисан, соғмисан ажратиб ўтирмайди . Энди нима қилмоқчисан. Отанг ўлим билан олишиб ётибди. Ҳозир пул бермасанг, оператсия бўлмайди. Кейин нима бўлади?
Нилуфар- Керак эмас?
Малика- Бу хақиқат. Пул турганда ака укасидан, ота боласидан воз кечяпти. 4 ёш эдим . Онам пул учун биздан воз кечиб, бир бойваччани орқасидан кетди. Отам буни кўтаролмади. Мен эса етимхонада қолдим.Онамни танлови ҳозиргача қалбимни оғритади
Отадан айрилишнинг азобини мен сендан кўра яхшироқ тушунаман. Отангни асраб қолишнинг имкони олдингда турибди. Менда эса бу имкон бўлмаган.
Нилуфар- Малика тўғри айтяптилар. Ҳеч нима бекорга эмас.
Зарина- Мен бундай қила олмайман.
Малика- Мажбур бўлсанг, қиласан. Қолаверса милитсияга хабар берсанг. Ҳа раҳмат деб сени қўйиб юборади деб ўйлаяпсан шекилли. Шунча пулни қаердан олдинглар деб, суриштирув ишларини бошлаб,бизни ушлаб қолишади



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling