Назария ва амалиёт бирлиги
Амалиёт тушунчаси. Амалиёт фалсафаси. Фалсафа тарихида амалиётга турли муносабатлар. Билиш ва амалиётнинг ўзаро нисбати. Амалиётнинг таркибий қисмлари: мақсад, мақсадга мувофиқ фаолият, амалиёт воситалари, амалий ҳаракат объектлари, ҳаракат натижаси. Амалиётнинг ижтимоий характери. Ижтимоий жараёнларда амалиётнинг ўзгарувчан характери. Амалиёт ва фаолиятнинг мутаносиблиги.
Билиш методологияси: асосий тушунчалар
Метод ва методология тушунчаси. Метод ва методика. Методларнинг таснифи: Фан методлари: формал, эмпирик, назарий тадқиқот, изоҳлаш. Фалсафа методлари: диалектика, метафизика, софистика, эклектика, синергетика. Объектив ва субъектив диалектика. Янги метефизика ва эски метафизика. Синергетиканинг асосий тамойиллари: бифуркация, флуктуация, диссипатив тизим, аттрактор. Умумилмий методлар, хусусий илмий методлар, фанлараро тадқиқот методлари. Ижтимоий гуманитар фанлар методларининг ўзига хос хусусиятлари. Ҳозирги замон методологияси: куматоид, кейс стадис, абдукция. Эвристика янги методологик тамойил.
Do'stlaringiz bilan baham: |