Фалсафада субстанция ва материя муаммоси
Субстанция муаммоси. Субстанция ва субстрат тушунчаси. Фалсафа тарихида субстанцияга монистик, дуалистик, плюралистик ёндашувлар. Материалистик ва идеалистик монизм. Cубстанциянинг хусусиятлари: ўз- ўзини белгилаш (ўз-ўзининг сабабчиси ҳисобланади, уни яратиб ва йўқ қилиб бўлмайди); универсаллик (ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган, барқарор, ўзгармас ва мутлақ биринчи негизни ифодалайди); каузаллик (барча ҳодисаларнинг умумий сабабий боғлиқлигини ўз ичига олади); ягоналик (биринчи негизнинг ягоналигини назарда тутади); яхлитлик (моҳият ва мавжудликнинг бирлигини кўрсатади).
Материя шаклларининг турли-туманлиги. Материянинг ташкил топиш даражалари. Геоцентрик ва ногеоцентрик моддий тизимлар. Атрибутларнинг умумий мазмуни. Органик, ноорганик ва ижтимоий тизимлар. Дунёнинг яхлитлиги ва ранг-баранглиги. Дунё бирлигининг фундаментал асослари. Дунёнинг бирлиги ҳақидаги фан далиллари. Релятивистик космология. Оламнинг биринчи релятивистик модели. Кенгаювчи олам гипотезаси. Ҳаракатдаги олам гипотезаси. Дунёнинг чеклилиги ва чексизлиги. Экстенсив ва интенсив чексизлик. Потенциал ва актуал чексизлик. Чеклилик ва чексизликнинг зиддияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |