«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Намуналардан фойдаланиш тамойили


Download 1.72 Mb.
bet28/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Намуналардан фойдаланиш тамойили - ўқитувчи ўқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим яхши намуналарни танлашга ҳаракат қилиши керак. Яхши модел, амалиётдан типик мисоллар, яхши ҳамда ёмон маҳсулотлар ҳам кутилган даражадаги натижанинг сифати қандай бўлиши ёки бўлмаслигини аниқ кўрсатади.
Дидактик редукция тамойили - талабанинг билимларни юқори даражада ўзлаштириши учун ўқув материали керакли миқдоргача қисқартирилиши мумкин. Агар ўқув материалининг ҳажми жуда катта бўлса, ундан айнан мутахассисликка ва фанга тўғридан тўғри тегишли бўлган қисмлар танлаб олиниши керак. Умумий ва мураккаб топшириқлар доимо дидактик равишда осонлаштирилиши лозим, лекин маъноси ўзгармаслиги шарт. Шунинг учун, агар фақат бошланғич билимлар бериш керак бўлса, ўқув материалини иложи борича оддийроқ тушунтиришга ва ниҳоятда кўп ва кенг ўқув материали билан талабани қийнамасликка ҳаракат қилиш керак. Тажрибали ўқитувчи мураккаб жараёнларни осон сўзлар билан тушунтира олади.
Илмийлик тамойили - талабаларга ўрганиш учун илмий жиҳатдан асосланган, амалда синаб кўрилган маълумотлар берилишини талаб этади. Уларни танлаб олишда фан ва техниканинг энг янги ютуқлари ва кашфиётларидан фойдаланиш керак.Илмий билимларни эгаллаш жараёнида талабаларда илмий дунёқараш, тафаккур ривожланади. Ҳар бир дарсда ўқитиладиган ўқув материалининг илмий мазмуни кенг ва чуқур бўлиши ва талабада нафақат билим, балки тафаккур ҳосил қилишни ҳамда талабанинг ижодий қобилиятини шакллантириши керак. Бунинг учун эса ўқитувчи ўз илмий савиясини изчил равишда ошириб бориши, замонавий педагогик технологиялар кашфиётлар ва илмий янгиликлардан хабардор бўлиши лозим. Талаба ўрганаётган билимлар албатта назарий тасдиқланган ва амалда синалган бўлиши керак.
Ўқитишнинг тарбияловчи характери – ўқитиш ва тарбиялаш жараёнлари узвий бир-бирига боғлиқ бўлади. Ўқитиш билим бериш вазифаларини ҳал қилиш билан бирга талабаларга жуда катта тарбиявий таъсир кўрсатади. У талабаларнинг билиш имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги активлиги ва мустақиллигини, билимга қизиқишини оширишга ёрдам беради.Бироқ ўқитиш жараёнидаги тарбия стихияли равишда амалга оширилмайди. Унинг мақсади, мазмуни, ғоявий йўналиши ва талабаларга таъсир этиш самарадорлиги бир қатор шартларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари: ўрганилаётган фаннинг мазмуни, ўқув машғулотларининг ташкил этилиши ва методикаси ҳамда бу машғулотларни ўтказаётган педагогнинг шахсидир.
Ўқув машғулотларининг тўғри ташкил этилиши ва уларни ўтказиш методикаси талабаларга жуда катта тарбиявий таъсир кўрсатади. Машғулотларда талабаларнинг би лим, кўникма ва малакаларни эгаллашга доир индивидуал ишлари ҳам, бу ишларнинг гуруҳли кўринишлари ҳам қўлланилади.
Таълим тарбия жараёнининг маҳсуллигини ошириш мақсадида тарбиявий йўналишнинг устуворлигини таъминлаш асосий мезон ҳисобланади.
Тарбия орқалигина инсон ўз шахсини етиб англайди. Ўз-ўзини англаган кишигина ўз қобилиятлари ва имкониятини билган ҳолда эҳтиёжини шакллантириш заруратини вужудга келтиради.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling