7-МАВЗУ: ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИ ВА ДИДАКТИК МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
Ўқув-дидактик материаллар (ёки ўқув воситалари) деганда, ўқитилиши ва ўрганилиши лозим бўлган билимларни берувчи ҳар қандай ахборот ташувчилар тушунилади. Ўқув-дидактик материаллар сифатида назарий дарсларда матнли визуал воситалардан, мисол учун ўқув китоблари ва картотека ва проспектлардан, амалий машғулотларда курс материаллари, услубий қўлланмалар, жадваллар, жиҳоз ёки асбобни ишлатиш бўйича кўрсатмалар кабилардан фойдаланилади. Бундай ўқув ва дидактик материалларга қўшимча тарзда тасвирий-визуал воситалар (фотосуратлар, расмлар, чизмалар, графиклар...) ҳам киради. Улар умумий ва кенг қамровли тасаввурларни вужудга келтиришни осонлаштиради. Овоз ва товушли (аудио), шунингдек, тасвирий тасаввурларни шакллантирадиган аудио-визуал воситалар, компьютерлар, виртуал стендлар, технологик жараёнлар ва функциялар тўғрисидаги кенг қамровли реал тасаввурларни вужудга келтиради.
Предмет воситалари бундан фарқли ўлароқ тасвир ва матнларни ёзиб олиш ва сақлаш имконини беради. Улар доска, флинчарт, кодоскоп (проектор) камера ва компьютерлар киради. Иш соҳасига тегишли асл нарсалар, яъни маҳсулотлар, жиҳозлар ва асбоблар дарс ёки амалий машғулот пайтида дидактик функцияга эга бўлса, ўқув воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.
Ўқув мақсадлари жиҳатидан визуаллаштириш воситаларининг функцияси ва турлари:
Матнли-визуалвоситалар:
- махсус адабиёт,
- ўқув – дидактик материаллар,
- ўқув дастурлари,
- синов ва назорат варақлари
Тасвирли-визуал воситалар
- фотосуратлар ва тасвирлар,
- эскиз, чизма ва схемалар,
- рамзий тасвирлар, режа-жадваллар, символлар,
- диаграмма ва графиклар.
Технологик жараёнлар бажарилиш ёки машиналар ишлаш тартиби тўғрисида видеофильмлар, фильмлар, диа-товушли маҳсулотлар, компакт дисклар (CD – Rom).
Ушбу воситалардан фойдаланишда уларни муайян мақсад, махсус соҳа ва усулларга мос ҳолда танлаш муҳим ўрин тутади. Ва ниҳоят ўқитувчи ўқув ва кўргазмали воситаларни ишлата олишни ва улардан мақсадга мувофиқ ва оқилона тарзда фойдаланишни билиши керак. Техник воситалардан фойдаланилаётганда юзага келадиган техник муаммоларни ҳал қила оладиган бўлиши лозим. Масалан: жиҳозлар ва қурилмаларни ишлатишдаги содир бўладиган нуқсонларни бартараф эта олиши ва иш ҳолатига келтира олиш керак, яъни ўз соҳасининг моҳир устаси бўлиши керак. Амалиёт ўқитувчиси ўз касбий соҳаси учун қандай материаллар, қандай янгиликлар борлигига, шунингдек, қайси махсус соҳаларда унинг ўзи янгиликлар қила олиши мумкинлиги юзасидан умумий тушунчага эга бўлиши лозим. Кўпинча ўқитувчилар доска тасвирлари, флипчарт тасвирлари ва проектор слайдлари каби визуал воситаларни ўзлари ишлаб чиқадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |