Tasdiqlayman” Tarix fakulteti dekani V. Ishquvatov
Download 1.92 Mb.
|
25346 Конмплекс. Янги тарих. Н.Э.З. 27.08.2015.
1870-1918 ЙИЛЛАРДА ГЕРМАНИЯ
1870-71 йилдаги Франция-Германия урушидаги ғалаба, узоқ давом этган Герман ерларини бирлаштириш учун зарур сиёсий вазиятни пайдо қилди. 1871 йил 18 январда Париждаги «Версаль» саройининг ойнабанд залида Герман ерларининг империяга бирлашгани тўғрисида ҳабар эълон қилинди. Пруссия ерларининг қироли Вильгельм Германия императори бўлди. Шундай қилиб 22 та Герман қиролликлари битта давлатга бирлашди. Шулардан Бавария, Вюртенбург, Баден, Саксония ерлари чекланган ички автономия ҳуқуқидан фойдаланадиган бўлди. Гамбург, Бремен, Мобек шаҳарлари эркин шаҳарлар мақомини олди. 1871 йил апрелда таъсис рейхстаги маъқуллаган конституция Германияни бирлашган эканини қонунан асослади. Пруссия империясининг етакчи (Ланди) ери деб ҳисоблади. Император Кайзер номини олди. Кайзер лавозими Пруссия қиролининг ҳуқуқи бўлиб қолди. Кайзер қонун чиқарувчилик ва ҳукумат тузиш ҳуқуқига эга эди. Ҳукумат бошлиғи Канцлер деб аталди. Канцлер фақат Кайзерга бўйсунади. Император ҳарбий кучлар бошлиғи, уруш ва тинчлик масаласини ҳам ўзи ҳал қилади. Германия давлатининг юқори вакиллик муассасаси Герман иттифоқ кенгаши – Бундесрат деб аталган. қонун чиқарувчи орган Рейхстаг дейилган. 1871-78 йиллар орасида 3 йилда бир марта рейхстага сайлов ўтказилган. 1878 йилдан кейин беш йилда бир марта бўлган. Сайлов ҳуқуқидан фақат эркаклар умумий сайлов ҳуқуқи кўринишида фойдаланишган. 25 ёшдан бошлаб сайлов ҳуқуқи берилган. Рейхстаг қонунлари Император ва Бундесрат маъқуллагандан кейин қабул қилинган. Бундесрат сайлов орқали эмас балки немис ерлари вакиллари мажлиси ҳасобланган., Бундесратда биргина Пруссияга 17 та ўрин берилган, қолган ўринлар 21 та маҳаллий монархиялар вакилларига теккан. Барча ўринлар сони 58 та бўлган. 58-17-41. Демак, 22 монархия ҳамда учта «эркин шаҳар», жами бўлиб 24 немис ери вакилларига 41 та ўрин теккан. Хуллас, Пруссиянинг гегемонияси Бундесратда таъминланган. 1871 йил конституцияси Германиянинг сиёсий-иқтисодий ва ҳудудий бутунлигини таъминлаб, Герман ягона давлатини шаклланишига хизмат қилди. Иқтисодий соҳада қатор ислоҳотлар ўтказилди. Олтин марка пули жорий қилинди. Прусс банки империя рейхсбанкига айланди. Ягона армия (суд) тизими яратилди. Империя суди олий суд органи бўлиб, Саксониянинг Лейпциг шаҳрига жойлашди. Германиянияда ягона бозор пайдо бўла бошлади. Саноат юксалиши ва савдо тез ўсди. Франциядан ундириб олинган 5 миллиард франк товон Германиянинг тез ривожланишига омил бўлди. Германия саноат соҳасида дунёда 4 ўринга кўтарилди. Темир, пўлат, чўян эритиш кескин ўсди. Кимё саноати , темир йўл қурилиши жадал тусга кирди. Дастлаб эркин рақобат асосида бошланган иқтисодий муносабатлар аста-секин монополиялашувга, ишлаб чиқаришни Яна қўлда тўпланишига айлана борди. Масалан: Рейн-Вестфаль чўян картели (1886), прокат заводларининг Германия иттифоқи (1887), Рейн-Вестфаль Тошкўмир синдикати (1893) кабилар пайдо бўлди. Шундай қилиб мамлакатда 1896 йилда 250 картел (ишлаб чиқариш заводларининг уюшмаси) мавжуд эди. Саноат ва банк капиталининг тўпланиши тез рўй берди. Дармштат банки, Германия миллий банки, Шафгаузен банклар иттифоқи, ҳисоб жамияти, немис банки ва бошқа улкан молиявий марказлар пайдо бўлди. Молия олигархияси тобора сиёсий таъсифга эга бўла борди. (Кирдарф, Штумм, Круп ва бошқалар). қишлоқ хўжалиги самарадорлиги кескин ўсди. қишлоқ хўжалиги капитализми помешчик хўжалиги кўринишига, буржуа қишлоқ хўжалигига айлана борди. XIX аср охирида ер майдони 2 гектардан ошмайдиган деҳқонлар сони 3 миллионга яқин эди. Бу экиладиган ерларнинг ярмини ташкил этар эди. қолган ярми эса кам сонли йирик хўжалик эгаларига тегишли эди. қишлоқда батракчилик кенг тарқалди. Батрак помешчикдан ер олиб тирикчилик қилар, эвазига оиласи билан хўжайиннинг ерини ҳам ишлаб берарди. Уй хизматкорларининг аҳволи айниқса ёмон эди. Бир неча немис ерларида йирик деҳқонлар қатлами (гроссбауэрлар) пайдо бўлди. Германия қишлоқ хўжалиги четдан дон ва бошқа маҳсулотларнинг мамлакатга киришига қарши курашар эди. Бу билан ўз молларининг нархини баланд тутар эдилар. Хулоса қилиб айтганда, саноат ва қишлоқ хўжалигининг юксалиши XIX аср охири ва XX аср бошларида Германияни иқтисодий жиҳатдан энг кучли давлатлардан бирига айлантирди. XIX аср билан XX аср чегарасида Германия, Англия ва Франция каби мамлакатларга нисбатан саноатнинг тез ўсиш суръатларини сақлаб қолди. 1900 йилдаёқ Германия пўлат эритиш бўйича Англиядан ўзиб кетиб дунёда (АқШ дан кейин) иккинчи ўринга чиқиб олди, бир неча йилдан кейин чўян эритиш бўйича ҳам Англиядан ўзиб кетди. 1912 йилда Германия Франция ва Англияни бирга қўшиб олиганда эритилган чўяндан 5 миллион тонна кўп чўян эритди. Германия саноатининг кенг миқёсда ўсиши ишлаб чиқаришни янада концентрациялаш асосида вужудга келди. 1882 йилдан 1907 йилга қадар энг йирик корхоналардаги ишчилар сони (яъни мингтадан ортиқ ишчиси бўлган корхоналардан) уч бабобардан зиёдроқ кўпайди. Бунда бутун Германия саноатидаги корхоналарнинг умумий сони анна шу йиллар ичида 8,1 % камайди. Ишлаб чиқаришни концентрациялаш негизида монополистик бирлашмаларнинг вужудга келиш ва ўсиш жараёни давом этди. Германияда монополистик бирлашмаларнинг энг кенг тарқалган тури картеллар ва синдикатлар эди. Уларнинг айримлари жуда катта ҳажмда эди. Рейнда Вестфаль тошкўмир синдикати 1910 йилда тумандаги қазиб чиқариладиган бутун кўмирнинг 95,4 %ни назорат қиларди. Металлургия саноатида барча пўлат эритадиган заводларни бирлаштирган пўлат синдикати пайдо бўлди. Германиянинг бутун оғир саноати Крупп, Тиссен, Стипнес ва бошқаларнинг концернларидан иборат ўттизга яқин қудратли монополиялар қўлида тўпланган эди. Электротехника саноатининг икки жамият: «Сименс-гальски» ва АЭГ жамиятлари назорат қилардилар. Химия саноатида иккита асосий монополистик гуруҳ пайдо бўлди. Кемасозликда «Северогерманский Ллойд» ва «Гамбург-Америка» деган иккита компания ҳукмронлик қиларди. Германиядаги картелларининг сони 1896 йилда тахминан 250 ат ва 1905 йилда 385 та бўлиб, буларда 12 000 га яқин корхона бор эди. Картеллар ва синдикатлар ўзларини маблағ билан таъминлаб турган банклар билан мустахкам боғланган эдилар. 1909 йилда Берлиндаги тўққизта банк Германиядаги бу тур банк капиталининг 83 %ни бошқарарди. Банк правлениясининг аъзолари кўпинча йирик заводчилар бўларди, банкирлар эса заводларни бошқарувчи маъмурий лавозимларни эгаллардилар. Банк капитали саноат капитали билан анна шу тарзда боғланиб кетиб, Леолия капиталигача ўсиб чиқди. Монополияларнинг ўсиши, молия капиталининг ривожланиши билан Германияда чет элларга, Айниқса, жануби-шарқий Европага, Яқин Шарққа ва Жанубий Америкага капитал чиқариш тобора каттароқ роль ўйнай бошлади. 1902 йилда чет элларга солинган Герман капитали 12,5 миллиард франкни ташкил этди, 1914 йилда, жаҳон уруши арафасида эса 44 миллиард франка етди. Герман давлати «жаҳон» сиёсати майдонига чиқди. Бозорлар учун дунёни зўрлик билан қайта бўлиб олиш учун кураш реакцион юнкер-буржуа блоки ташқи сиёсатининг асосини ташкил этди. ХХ аср бошларида Германия иқтисоди ривожланишининг тезлашиши саноат ва банк капиталининг концентрацияси билан боғлиқ бўлди. Германия бу даврда саноатининг ўсиши борасида Англияни қувиб ўтиб, АқШ дан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Айниқса, Германиянинг оғир индустрияси саноати тез ўса бошлади. Масалан: тоғ-кон, металлургия, машинасозлик саноати тез суратлар билан ривожланиб кетди. Саноатни устидан якка магнатларнинг назорати кучайди. Масалан: ҳарбий саноатни бошқаришни Кридорф, Крупп, Стипнес, Тиссен ва бошқалар ўз қўлларига олдилар. Германия иқтисодининг асосий қисми бўлган оғир саноат айниқса монополлашди. Масалан: 1904 йил Пўлат Тресон ташкил этилган бўлса, 1905 йил «Юқори симизия пўлат қуйиш заводларнинг иттифоқи» вужудга келди. 1905-1907 йилларда химиявий саноатнинг олтита рақобатчилари ўзаро келишиб, йирик монополияга бирлашдилар. 1907 йили электр саноати иккита йирик концерни пайдо бўлди: «Сименс-гальски ва Сименс-Шуккерт» ва «Умум электр жамияти». Биринчи жаҳон уруши арафасида Германия иқтисодини ва бозор даромадларини бошқариб турадиган бешта банк концерни бор эди. Булар: «Немис банки», «Хисоб жамияти», «Дрезден банки», «Дармштад банки», «Шауфгаузен банки иттифоқи», булар билан бирга «Берлин савдо жамияти»ни ҳам ўз ўрни бор эди. Германиянинг биринчи Канцлери Отто фон Бисмарк Германияда буржуазия манфаатлари учун қаътият билан курашди У кучли сиёсатчи, давлат арбоби эди. қолоқ феодал қарашларга, либерал буржуа, (китобий иттеллегеця) католик оппозициясига қарши қаттиқ курашди. (оғмачиликка қарши) Дипломатия соҳасида Бисмарк кучли одам эди. Германия унинг раҳбарлигида ҳарбийлашган милитаризм давлатига айланди. Шу даврда Германияда бир неча йирик партиялар тузилди. Улардан бири консерватив (биқиқ, қолоқ ғояларга суянадиган) партия эди, эски (юнкерлар) помешчиклар, Пруссия офицерлари, мотеран руҳонийлари, бой деҳқонлар манфаатларини ҳимоя қилди. Консерваторлар амалдаги ҳукуматга кучли равишда таъсир кўрсатар эдилар. Консерватив партиядан 1866 йилда эркин консерваторлар партияси ажралиб чиқди. Бу партия империя тузиш тарафдори бўлгани учун империя партияси номини олган. Бисмаркнинг бирлаштирувчи сиёсатини қуллаб-қувватлаган. Миллий либерал партия (1867) ҳам бўлиб Бисмарк ундан ҳам фойдаланган. Бу партия йирик саноатчилар буржуа партияси эди. Армияни кучайтириш, колониялар босиб олиш ғоясини олға сурди. Бисмарк сиёсатига оппозиция бўлиб рейхстагдаги «эркин фикрлилар» партияси иш кўрди (Бисмаркка қарши) бу партия ўрта ва майда шаҳар буржуазияси ва зиёлиларини қўллаб-қувватлади. Пруссия гегемониясига қарши католик черкови ўз партиясини тузди. Унинг вакиллари рейхстаг залининг ўртасидан жой олгани учун «Марказ» партияси номини олди. Унда Жанубий Германия, Эльзаз, Лоториния католиклари бирлашди ва «Марказ» дворянларни ҳамда деҳқонлар ва ҳунармандлар, католик ишчиларни ўз атрофида бирлаштирди. Бисмарк консерваторлар, миллий либераллар ёрдамида католик черковига қарши хужум бошлади. Бу ҳаракат маданият учун кураш яъни «культуркамиср» номини олди. Бу прусс гегемониясини сақлаш учун кураш эди. Мактаб католик черковидан ажратилди. Никоҳ устидан католиклар назорати бекор қилиниб, гражданлик никохи жорий қилинди. Рухонийларга сиёсий агитация билан шуғулланиш ман этилди, иузитлар ордени Германиядан ҳайдалди. Бироқ католик дини бу қонунларни тан олмади ва байкот эълон қилди. Бунга жавобан Бисмарк хибсга олишларни бошлади ва қонунга бўйсунмаган дин аҳлини Германиядан чиқариб юборди. Бироқ католикларни таъқиб қилиниши миллионлаб католик жамоасини иззат-нафсига тегди ва норозилигига сабаб бўлди. Шундай сўнг Бисмарк 1878-1882 йилларда католикларга қарши қонунларни бекор қилишга мажбур бўлди. Еписконлар яна ўзларининг эски ўринларини эгаллашди, монархлар эса монастирларга қайтдилар. Шундай қилиб «культуркамиср»дан гражданлик никохигина ва ҳукуматнинг мактаб устидан назорати сақланиб қолди. Бисмарк 70 йиллардан эътиборан социалистик ҳаракатларини бўғиш ҳаракатига ўтди. Чунки бу даврда Германияда ишчиларнинг чиқишлари кўпайиб ва касаба уюшмаларини фаолияти тез суръатлар билан ривожланмоқда эди. Бироқ профсоюз ҳаракати бирлашмаган эди. Масалан: баъзи бир қисми католик партиясининг, баъзи қисми бир группа либерал «прогрессистлар» М.Гирша ва Ф.Дункерларнинг раҳбарлиги остида бўлса, ишчиларни асосий кўпчилиги эса социалистлар ортидан кетдилар. Германия бирлашгандан сўнг ишчилар ҳаракати 2 қисмга ажралиб кетган: 1. Ишчиларнинг социал-демократик партияси (СДРП) эйзенахчилар 2. Умум Герман ишчилар союзи (ВГРС) лассанчилар 1875 йилда Готдаги ўз съездларида Германия социал-ишчилар партияси (СРПГ) сифатида бирлашдилар ва 1890 йилдан социал-демократик партия номини олдилар. (СДПГ) Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling