Ташқи сарлавҳа
Электрон почта адреси ва файл объектларидан
Download 1.03 Mb.
|
html o`quv qo`llanma
3.3. Электрон почта адреси ва файл объектларидан
фойдаланиб гипералоқаларни ташкил этиш Интернет тармоғи билан ишлаш жараёнида сиз шундай гиперюборишларга дуч келиб қоласизки, улар активлаштирилганда компьютега ўрнатилган почта дастури автоматик равишда ишга тушиб кетади. Натижада адрес майдони тўлдирилган электрон хат бланки (формаси) жўнатишга тайёр холда экранда пайдо бўлади. Айрим холларда хатнинг Subjtcn майдони ҳам тўлдирилган бўлади. Бу гиперюборишларни ҳам тегидан фойдаланиб амалга ошириш мумкин. HTML кодида электрон почтанинг адресига мурожаат қилиш қуйидаги кўринишда ёзилиши мумкин: мурожаат (юбориш) матни Келинг, энди HREF атрибутининг юқорида келтирилган ҳамма параметрларини бирма-бир кўриб чиқайлик. Бу ерда биричи бўлиб mailto: кўрсатмаси ёзилган. Унинг ёрдамида автоматик равишда яратилган хатни қаерга жўнатиш зарур бўлса, ана ўша электрон почтани асосий адреси ўзилади. Электрон почта адресига гиперюборишни амалга оширишда HREF атррибутининг энг қисқа кўринишда ёзиш учун фақат бу кўрсатмани ва қандайдир e-mail адресни кўрсатиш мумкин. & Subject функциясининг ёрдами билан юборилаётган хабар мавзусини бериши мумкин. HTML хужжат билан серсерда сақланаётган қандайдир бир файл масалан, archivi-file. Zip архиви, орасида гипералоқани ташкиэтишл ҳам гиперюбориш асосида амалга оширилади. Бунинг учун HTML хужжатнинг қандайдир бир қисмида файл объектга гиперюбориш ёзилган бўлиши зарур. Бундай гиперюбориш устига сичқонча курсорини жойлаштириб, сўнг ўнг тугмачаси босилса локал компьютердан узоқда сервердаги ушбу файл автоматик равишда фойдаланувчининг локал компьютерига юкланади. HTML хужжатни сервердаги файлга гиперюборишни ташкил этиш форматини қуйидагича ёзиш мумкин: гиперюбориш матни Электрон почта орқали мурожаат mailto:pochta@mail.ru> pochta@mail.ru кўринишда ёзиш ҳам мумкин. Айрим холларда файл объект билан гипералоқани амалга ошириш учун бу объектга URL ёзишда file:// олд қўшимчасидан (прифксдан) фойдаланилади. Аммо бу усул, асосан, локал компьютерга жойлашган файл объекттига гиперюборишни ташкил этиш учун тадбиқ қилинади. Агар файлни юклаш FTP протоколи бўйича амалга ошириш режалаштирилган бўлса, у холда “ftp://” олд қўшимчасидан фойдаланилади. Агар зурур файл билан уни чақирувчи хужжат бир директорияда жойлашган бўлса, у холда HREF атрибутининг қиймати сифатида фақат унинг номини кўрсатиш мумкин. Гиперматн тушунчаси ўзаро боғлиқ ахборотларни ташкил этиш усули сифаттида Интернет технологиясидан анча олдин пайдо бўлган. Гиперматн технологияси хужжатни кўп ўлчамли матн шаклида тасвирлайди ва фойдаланиш учун қулайлик яратади. Ҳозирги пайтда гиперматн технологиясини тадбиқ этиш соҳаси жуда кенг. Замонавий дастурий воситаларнинг деярли ҳаммасидаги ёрдам (help) тизими гиперматн технологияси асосида яратилган. Гиперматн-бу оддий матн ва график ахборотлар билан бир қаторда, бошқа хужжатлар билан боғланишларга эга бўлган хужжатдир. Бу боғланишлар ушбу хужжатлар график объектига ёки матн бўлаги ичига қўйилган. WEB-саҳифаси гиперматн технологияси асосида яратилади. Ундаги гипербоғланишлар хужжат матнининг бир элементи бўлиб ҳисобланади ва жуфт теги ёрдамида ёзилади. Бу тег ва унинг атрибутлари ёрдами билан турли хил боғланишларни ташкил этиш мумкин. Назорат учун саволлар Гиперматн тушунчасининг асосий ғояси қачон ва қаерда пайдо бўлган. Оддий матн билан гиперматн орасида қандай фарқ бор? Гиперматн технологияси қандай янги имкониятлани яратди? Гиперматн қандай таркибий қисмларга эга? Гиперматн тезауруси дегнда нимани тушунасиз? Автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган гиперматнларга мисоллар келтиринг. Гипербоғланишларга эга бўлган хужжатлар қандай яратилади? WEB-саҳифасидаги гипер боғланишларни ўрнаттиш учун қайси теглардан фойдаланиш мумкин? Хужжатлар аро гипербоғланишларни ташкил қилиш қандай амалга оширилади? ва теглари қандай мақсадда ишлатилади? Хужжат билан унинг бўлимлари орасидаги гипербоғланишларни ташкил этиш қандай амалга оширилади? Гипер боғланишларни ташкил этишда тегининг HREF атрибутидан фойдаланиш қандай амалга оширилади? Гипер боғланишларни ташкил этишда тегининг NAME атрибутидан фойдаланиш қандай амалга оширилади? Электрон почта адресидан фойдаланиб гипералоқаларни ташкил этиш қандай амалга оширилади? Файл объектларидан фойдаланиб гипералоқаларни ташкил этиш қандай амалга оширилади? Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling