Ташқи сарлавҳа


HTML хужжатдаги матнни форматлаш


Download 1.03 Mb.
bet11/25
Sana24.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1115580
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
html o`quv qo`llanma

4. HTML хужжатдаги матнни форматлаш
4.1. Шрифт, унинг ўлчами ва рангини ўзгартирувчи теглар

Матнни форматлаш компьютер экранида хужжатни кўринишини ўзгартиришнинг энг қулай усуллари ҳисобланади. Матнни форматлашнинг барча тегларини икки синфга ажратиш мумкин: жисмоний ва мантиқий форматлаш теглари. Кўпинча сиртдан ҳар хил бўлган теглар қўлланганда бир хил натижа бериши мумкин. жуфт теги шрифт параметрларини бошқариш имкониятини беради. У албатта қуйидаги уч атрибутлардан бирини ўз таркибига олиши керак: COLOR, FACE, SIZE.


Масалан, . Умумий холда жуфт тегининг ёзиш синтаксиси қуйидаги кўринишга эга:
_1” SIZE= ”қиймат_2” COLOR= ”қиймат_3”>
FACE атрибути шрифтларнинг тўла комплектини беради. Бу атрибутнинг қиймати ва тегларининг орасига жойлаштирилган матнни кўриш учун режалаштирилган шрифт номи. Маслан, . Ушбу матн Arial шрифтидан фойдаланиб ёзилган .
Матнни экранга чиқариш учун зарур бўлган шрифтнинг ўлчамини SIZE атрибути кўрсатади. Бу атрибутнинг қиймати (параметри) абсолют ёки нисбий миқдорда берилиши мумкин. Параметр сифатида абсолют миқдор шрифт баландлигини пунктларда кўрсатувчи, 1 дан 6 гача бўлган оралиқдаги бутун сон назарда тутилади. Нисбий миқдор эса, плюс ёки минус ишорали бутун сон бўлиб, браузер фойдаланаётган одатдаги шрифтга нисбатан ўлчам оширилиши ёки камайтирилиши зарур бўлган пуектлар сони. Масалан, . Ушбу матн, одатдаги хужжат матнига ширфтнинг катталигига нисбатан, икки пунктга кичик шрифт билан ёзилган /
Шрифт рангини ўзгартирш учун COLOR атрибути ишлатилади. Бу атрибут қийматининг ўрнига танланаётган рангга мос рақамли кодни ёки бу рангни белгиловчи символик номини қўйишимиз мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, жуфт тегидан фойдаланганда унинг атрибутларидан айримларини ташлаб юбориш мумкин.
4.2. Шрифтнинг ёзилишини ўзгартирувчи теглар
Одатда, одам бошқалар билан суҳбатлашганда у ёки бу сўзга урғу беради. Шундай қилиб, биз нимага алоҳида эътибор бериш кераклигини суҳбатдошимизга кўрсатамиз. Ёзма нутқда эса бундай имкониятдан холи. Аммо, биз сўзларни ажратиб ёзишнинг турли усулларидан фойдаланишимиз мумкин. Матннинг зарур қисмини қалин (Bold) шрифт билан ажратиб кўрсатиш мумкин. Бунинг учун ва тегларидан фойдаланиш керак.
Масалан: Ушбу матн қалин шрифт билан ёзилган .
Айрим сўзларни тагига чизиш (Underline) мумкин. Бундай холларда ва теглари қўлланилади.
Масалан: Ушбу матн сўзларининг тагига чизилган .
Кўп холларда ажратиб кўрсатиш учун курсив (Italie) шрифти ишлатилади. Бунинг учун ва теглари хизмат қилади.
Масалан: Ушбу матн курсив (қия босма ҳарф) билан ёзилган . Бу тегларни бир-бирининг ичига ёзиш мумкин. Масалан, матнни қалин курсив шрифт билан ажратиб кўрсатиш қуйидагича амалга оширилади:

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling