Ташқи сарлавҳа
Хужжатлар ўртасида боғланишларини ташкил этиш
Download 1.03 Mb.
|
html o`quv qo`llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.2. Хужжатнинг бўлимларида боғланишларини ташкил этиш
3.1. Хужжатлар ўртасида боғланишларини ташкил этиш
Web-саҳифасидаги гипербоғланишлар хужжат матнининг бир қисми бўлиб ҳисобланади, шунинг учун у матн элементи каби теги ёрдамида берилади. Бу тегнинг ёзилиши умумий холда қуйидаги кўринишга эга: гиперюбориш матни Бу ерда HREF атрибути сиз гипералоқа ўрнатмоқчи бўлган Web-саҳифанинг адреси. Агар сиз гипералоқа ўрнатмоқчи бўлган хужжат бошқа серверда жойлашган бўлса, бу атрибутнинг қиймати Интернетнинг (URL) тўлиқ адреси кўринишида (масалан, http://www.REFERAT.UZ/page.htm”) берилади. Агар сиз гипералоқа ўрнатмоқчи бўлган хужжат локал серверда, яъни гипералоқа ўрнатилаётган хужжатлар бир серверда жойлашган бўлса, у холда атрибутнинг қиймати қисқартирилган URL кўринишида (масалан, “…/LabPas/Lab1/htm”). Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар зарур хужжат жорий (ҳозир биз ишлаб турган) хужжат билан бир директорияга жойлашган бўлса, у холда HREF атрибутининг қиймати сифатида зарур хужжатнинг номини ёзиш кифоя. Хужжатни браузерда очиш қоидасини таснифловчи кўрсатмалр TARGET атрибути ёрдамида берилади. Бу кўрсатмалар бошқа кодлардан қуйи чизиққа (пастки чизиқ) символи билан ажралиб туради. Бу атрибутнинг энг кўп ишлатиладиган қийматларидан бири TARGET=”blank” бўлиб, бу мурожаат қилинган HTML хужжатни браузернинг янги ойнасида очилиши зарур эканлигини кўрсатади. TITLE атрибути альтирнатив матнни яратиш учун мўлжалланган. Агар фойдаланувчи сичқонча кўрсаткичини гиперюбориш матнининг устида бироз қимирлатмай турса, у холда кичикроқ тўртбурчакнинг ичига ёзилган кўрсатма (матн) пайдо бўлади ва у альтирнатив матн ҳажжатнинг тўлиқ таснифини ўз ичига олиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, теги ёрдами билан ичма-ич жойлашган бир типдаги элементларни ташкил этиш мумкин эмас. Бошқача айтганда бир гиперюборишнинг ичига иккинчисини жойлаштириш мумкин эмас. 3.2. Хужжатнинг бўлимларида боғланишларини ташкил этиш Агар Web саҳифа жуда катта ҳажмдаги ахборотларни(материални) ўз ичига олган бўлса, унинг бир бўлимидан бошқа бўлимига ўтиш анча ноқулай. Бундай холларда гиперюборишларни бошқа хужжатларга эмас, балки бир хужжат доирасида жойлашган бўлим ёки матнни маълум бир қисмига қўйиш зарурати пайдо бўлади. Шунинг учун Web-хужжат узун (катта) бўлган холларда мазкур саҳифа ичида мурожаат ўрантишга тўғри келади Масалан, саҳифа бошида унинг мундарижаси, кейин шу файлнинг ўзида мундарижада кўрсатилган параграф ёки бобларнинг мазмуни жойлаштирилган бўлса, у холда мундарижадан ҳар бир бобга мурожаат этиш ва мурожаат манзилига белги қўйиш мумкин. Бунинг учун тегидаги name атрибутидан фойдаланиб, бошланғич ва ёпиш теглари ичидаги матн бўлагини манзил деб белгилаш мумкин. HTML хужжатидаги гиперюборишларни фаоллаштирганда браузер экранни шундай «айлантирадики», натижада зарур бўлим ёки жумла унинг юқори қисмига жойлашиб қолади. Хужжатни бўлимларига юбориш жараёнини ташкил этиш шартли равишда икки босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич «хатчўп» деб аталувчи махсус белгиларни (метка)лани тайёрлаш. Бу NAME атрибутининг ёрдами билан, ушбу хужжат доирасида эга бўлган махсус меткани «хатчўпга» бериш асосида бетакрор амалга оширилади. Хужжатнинг белги (метка) қўйилиши зарур бўлган қисмига қуйидагилар ёзилади: бўлимнинг сарлавҳаси ёки таянч ибора . Мурожаат учун ном сифатида хужжатдаги лотин алифбосида ёзилган исталган уникал сўз-кўрсаткични тайинлашимиз мумкин. Масалан: 1 бўлим . Энди белгиланган матнга хужжат номидан кейин киритган кўрсаткичимиз орқали бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Хужжатни бўлимларга юборишни ташкил этишнинг иккинчи босқичи юборишнинг (мурожаат матн) ўзини яратишдан иборат. Бу қуйидаги фармойиш ёрдами билан амалга оширилади: мурожаат матни тегидаги алоқа матн остида махсус белгилаб қўйилган ўтиш жойини кўрсатади. Шу ўринда алоқа жойидаги "#" белгисига аҳамият беринг (у зарур!), у нишон номи олдида бўлиши зарур. Ҳар хил ноқулайликларни олдини олиш учун, «нишон» номини ёзиш учун лотин альфавитининг ҳарфларидан фойдаланиш маслаҳат берилади. Гиперюборишдан фойдаланиб бўлимни чақирганда «нишон» номи «#» символидан кейин ёзилади. Масалан, линк 1 бўлим сизни document.html файлининг"part" бўлимига, линк хужжат охирига - жорий хужжатнинг "bottom" бўлимига жўнатади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу алгоритмни бошқа бир хужжатнинг зарур бўлимига ўтиш учун ҳам ишлатса бўлади. Бошқа хужжатнинг қандайдир бир бўлимига мурожаат қилиш учун чақирувчи тегдан «нишон» номидан олдин хужжатнинг Интернет адреси (URL) кўрсатади. Бундай холда “_blank” қийматига эга бўлган TARGET атрибутидан ҳам фойдаланиш маслаҳат берилади. Бир хужжатдан бошқа бир хужжатнинг қандайдир бўлимига ўтиш фармойиши умумий холда қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин: TARGET=”_blank”> мурожаат матни Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling