Ташкентский государственный
Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари: а)
Download 127.5 Kb.
|
odob ahlok koidalari (adliya ok) 08.04.13
26. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари:
а) Таълим муассасаси ҳудудида: мактабга машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, таълим муассасаси Уставида белгиланган ўқувчилар либоси (формаси)да келиш; тоза ва ораста кийиниш, саранжом-саришта юриш, сочларни озода ва тартибга келтирилган ҳолда тутиш (ўғил болалар сочларининг узунлиги меъёр (2-3 см)дан ошмаслиги, қиз болаларнинг ихчам зиракдан ташқари бошқа тақинчоқларни тақмаслиги лозим); чиқиндиларни фақат махсус белгиланган идишларга ташлаш; устозлар ва мактаб меҳмонлари билан учрашганда салом бериш; ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик; таълим муассасаси мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар)га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; мактаб йўлакларида тинчликни сақлаш, баланд овозда гаплашмаслик; мактабга ўқув-қуроллари, дарс жадвалида белгиланган дарсликлар ва дафтарлар билан келиш (ўқувчилар учун мўлжалланган папка тутиши, кундалик дафтарининг бўлиши, маънавиятга зид расмлар туширилган ёзув дафтарларидан фойдаланмаслиги); наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига йўл қўймаслик. б) Дарс вақти (синф хоналари)да: дарс жараёнига халал берадиган ҳаракатлар қилишдан сақланиш; уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш; дарс вақтида ўринсиз гаплашмаслик; жиҳозларни асраб-авайлаш, парталарга, стол ва стулларга чизмаслик; қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик; овқатланмаслик, сақич чайнамаслик. в) Танаффусда: танаффусдан унумли фойдаланиш; ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш; навбатдаги дарс бўладиган хонага ўз вақтида ўтиш; фан ўқитувчисининг кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш; катта танаффус вақтида навбатчи ўқувчилар томонидан синф хонасининг тозалигини таъминлаш. Download 127.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling