МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш
18
I-боб. Мактабгача таълим тизимидаги ўқув дастурларининг таснифи
●
боланинг шахсиятини, ижодий қобилиятини ривожлантириш учун шароит
яратиш;
●
болаларни умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
●
болани ҳар томонлама ривожлантириш учун оила билан ҳамкорлик ишлари.
Шундай қилиб, мактабгача ва илк ёшдаги таълимнинг мақсад, вазифа, устувор
йўналишлари, педагоглар таркиби ва малакаси,
шунингдек, таълимни ривожланти-
риш муҳити учун мос ва муқобил дастурларни танлаш ёки ишлаб чиқиш тавсия эти-
лади. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тегишли тасдиқдан ўтмаган дастур-
ларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Таълим дастурлари танланган ёки яратилганидан кейин Педагогик кенгаш уларни
таълим фаолиятида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади. Танланган таъ-
лим дастурлари мактабгача таълим ташкилотининг маҳаллий актларига киритилиши
керак (устави, ММТ ўқув дастури).