Ташкилотларида таълим дастурларини


МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш


Download 448.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/53
Sana28.07.2023
Hajmi448.77 Kb.
#1663122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
1 китоб

МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 


5
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
Мактабгача таълим вазирлиги кириш сўзи
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
КИРИШ СЎЗИ
Мактабгача таълимдаги замонавий талаблар тарбияланувчининг шахсига йўнал-
тирилган таълим жараёнининг мазмунини ва ташкил этилиши тўғрисидаги янги ту-
шунчани белгилайди. Янги модел педагогларга болаларнинг ривожланишини ҳисобга 
олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларида ҳар бир ёш гуруҳлари учун таълим 
дастурларини тузишга имкон беради.
“Ўзбекистон Республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига 
қўйиладиган давлат талаблари”га мувофиқ таълим жараёнларини ташкил этиш, мак-
табгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбия жараёнини самарали режалаштириш ва 
бошқариш учун шароит яратиш мақсадида таълим дастурлари ишлаб чиқилади.
Ҳар бир педагогнинг Таълим дастурини амалга оширишдаги ҳиссаси унинг компетен-
цияси малакасини баҳолаш учун таълим дастури асос бўлади.
Таълим дастури педагогнинг малакасини ошириш ва ўқитиш воситаси, таълим йўна-
лишини белгилаб беради.
Aзиз ҳамкасблар, ушбу қўлланма ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида таълим-
тарбия жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишда фойдали бўлади, деган умид-
дамиз.
Сизга омад ва ижодий муваффақият тилайман! 
Агриппина Шин, 
Ўзбекистон Республикаси 
мактабгача таълим вазири


6
МТТда таълим дастурларини ишлаб чиқиш 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармасига кириш сўзи
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ 
ХАЛҚАРО БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ
(ЮНИСЕФ) КИРИШ СЎЗИ 
Мактабгача таълим ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш боланинг ижтимоий
ҳиссий, когнитив ва жисмоний эҳтиёжларини комплекс ривожлантиришга қаратилган. 
Бу унга умри давомида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Мактабгача таълим 
ташкилотлари педагоглари мактабгача таълим мақсадларини амалга оширишда 
муҳим ўрин тутади. Шу боис уларга кўникмаларини ривожлантириш ва ўз хизматла-
рини тақдим қилиш учун кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш муҳим 
аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилдан кичик ёшдаги болаларни сифатли ўқитиш ва тар-
бия қилишга катта эътибор қаратмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этил-
ган вақтдан 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий 
мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида қулай сиёсий 
шарт-шароитлар ҳамда тизимли компонентларни яратиш бўйича қатор салмоқли иш-
лар олиб бормоқда.
Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси томонидан мазкур ислоҳотлар доираси-
да Мактабгача таълим вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган. 2018 йил-
да ЮНИСЕФ МТВга илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган 
давлат талабларини қайта кўриб чиқишда техник жиҳатдан кўмаклашди ва бола-
нинг ривожланиш даврлари аниқ ишлаб чиқилишига урғу берилди. Шунингдек,
ЮНИСЕФ боланинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган янги “Илк қадам” мак-
табгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини ишлаб чиқишда амалий ёр-
дам кўрсатди.
Янги Давлат ўқув дастури ва боланинг ривожланишига қўйилган мақсадларнинг си-
фатли амалга оширилишини таъминлаш, жумладан, болани мактабга тайёрлашда 
ушбу мақсадларни амалга ошириш учун мактабгача таълим ташкилотлари педагогла-
рини жалб қилиш лозим. ЮНИСЕФ ва МТВ каскад режимида педагогларни янги ўқув 
дастур билан таништириш мақсадида бир неча ўқувлар ташкил этди. Шу билан бир-
га, педагогларга мунтазам ёрдам бериб борилиши ҳамда ўқув дастурини амалга оши-
ришга доир маслаҳатлар берилиши жуда муҳим.
Мактабгача ташкилотда педагогнинг вазифаси – болага танқидий фикрлашнинг
ҳаётий компетенциялари ва ижодий ўзини ўзи намоён қилиш учун асос бўлиб 
ҳисобланадиган кундалик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш. Педагоглар-
га болалар қобилиятини намоён қилиш бўйича ҳар куни қилиниши керак бўлган 
ҳаракатларни кўрсатиб бериш, бу жараённинг узлуксизлиги ва турли таълимий
мустақил фаолиятда “Педагог–бола” ҳамкорлиги етакчи ўрин эгаллаши ҳамда мак-
табгача гуруҳда бутун ўқув жараёнини тўғри режалаштириш аҳамиятини тушунтириб 
бериш жуда долзарбдир.
Айнан шу мақсадда ЮНИСЕФ ва МТВ барча босқичдаги мактабгача таълим педаго-
глари учун қўлланма ишлаб чиқишга қарор қилди. Қўлланмалар педагогларга “Илк 
қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини амалга оширишда 
кўмак беришга мўлжалланган. Ушбу қўлланмада боланинг манфаатларини ҳисобга 
олган ҳолда мактабгача таълимнинг мазмуни ва ташкил этилиши батафсил баён 
қилинган. Шунингдек, янги ўқув режаси ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожла-


7

Download 448.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling