Қачон таътил ишлаб берилган вақтга мутаносиб деб ҳисобланади
Агар иш йили давомида ходимнинг меҳнат таътили давомийлиги ўзгарган бўлса, таътилнинг давомийлиги ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда аниқланади. Масалан:
вояга етмаган ходим 18 ёшга тўлди, шунинг учун у асосий узайтирилган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди (30 календарь кун);
ходимга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланди ва шу сабабли унда узайтирилган таътил олиш ҳуқуқи пайдо бўлди (30 календарь кун);
ходим иш йилининг бир қисмида оддий меҳнат шароитида, қолган қисмида эса ноқулай меҳнат шароитида ишлаган, бу унга қўшимча таътил олиш ҳуқуқини беради;
ходимни иш йили давомида меҳнат таътилининг бошқа давомийлиги назарда тутилган бошқа ишга ўтказишди;
бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда.
Бундан ташқари, таътил давомийлигини «мутаносиб» ҳисоблаш қуйидагиларни талаб қилади:
меҳнат шартномаси бекор қилинганда 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 223-м. 4-қ.:
– фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун компенсация миқдорини аниқлаш;
– жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ҳақ ушлаб қолиниши керак бўлса;
биринчи иш йили учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда таътил хақини тўлаш миқдорини аниқлашда 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ, янги МК 223-м. 3-қ.:
– биринчи иш йилида олти ойдан кам ишлаган ўриндошларга – асосий иши бўйича ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда меҳнат таътили берилганда;
Бу ҳолда, ўриндошлик асосидаги ишда меҳнат таътили тўлиқ берилади, аммо ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тўланади;
– таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига ва услубиётчиларига. Уларга ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида – мазкур таълим даргоҳига қачон ишга жойлашганидан қатъи назар, берилади, аммо ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда.
Do'stlaringiz bilan baham: |