Таянч иборалар
Download 90 Kb.
|
Ўқитувчи нутқининг ифодалилиги ва бойлиги Нутқ одоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
www.arxiv.uz Режа:
2. Нутқнинг бойлиги (ранг – баранглиги); 3. Нутқнинг ўринлилиги. Таянч иборалар: сўз, тил, талаффуз, урғу, лексика, нутқ одоби, нутқ услуби, тафаккур, меъёр, стиль. Кириш Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни маънавий-аҳлоқий жихатдан вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. “Соғлом авлод” давлат дастури, Комил инсон ғояси, “Ижтимоий ҳимоя йили” каби давлатимиз томонидан амалга оширилаётган йўналишлар фикримизнинг исботидир. Албатта бу ишларни амалга оширишда узлуксиз таълим турлари, айниқса олий таълим ўқув муассасаларининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ушбу масканда таълим олаётган ҳар бир ёш йигит-қиз фақатгина у ёки бу соҳа мутахассислигига эга бўлибгина қолмай, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топади, жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этади. Ўзининг билими, маънавияти, маданияти билан Ўзбекистон тараққиётининг бош йўли бўлган озод ва обод Ватан учун меҳнат қилади. Албатта бундай улкан вазифаларни амалга оширишда олий таълим ўқув юртларида ўқитиладиган “Педагогик маҳорат” фанининг аҳамияти каттадир. Чунки “Педагогик маҳорат” талаба шахсини маънавий шакллантиришда, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг маданиятини ривожланти-ришда муҳим ўрин тутади. Дарҳақиқат, ўқув масканларида, ишлаб чиқариш корхоналарида иш фаолиятини тўғри ташкил этиш ва бошқариш ўқитувчи ёки раҳбарнинг педагогик маҳорати ва педагогик фаолиятига боғлиқ. Ўқитувчи маҳорати-бу бевосита педагогик фаолиятни бошқаришнинг устаси ҳисобланади. Шундай экан, ҳалқимизда ҳар бир ишнинг устаси бўлганидек ўқитувчи ёки раҳбар маҳорати икки баравар усталикни талаб этади. Раҳбар маҳоратида шахс психологиясини, таълим-тарбия жараёнини яхши билиш муҳим ўрин тутади. Чунки маҳоратли ўқитувчи талабаларнинг фанлардан тез ўзлаштириш, мутахассислик касбини тез ўрганишни ташкил этади. Педагог маҳоратининг хусусиятлари бу аниқ мақсад, объект ва субъект узвийлигини таъминлаш ҳисобланади. Бунда ўқитувчининг асосий мақсади жамият талабидан келиб чиққан ҳолда комил инсонни вояга етказишга қаратилиши ва аниқ вазифаларни белгилаши лозим. Ўқитувчи фаолияти доимо талабалар фаолиятини бошқаришга қаратилган бўлиши керак. Бу жараёнда ўқитувчи маҳорати талаба ёки ўқувчи билан бир қарорга келишини ўргатиши керак. Педагогик маҳоратнинг мақсади шундаки, ўқитувчи мақсади талаба мақсадига айланиши керак. Бунинг учун ўқитувчи ўз ишининг уддасидан чиқиши, ишлашни билиши лозим. Педагог замон билан яшаши, келажакни кўриши керак. Педагог маҳоратининг хусусияти талаба шахсида жамиятнинг вазифаларини, мақсад ва вазифаларни аниқ бажаришида ижодий ёндашиш қобилиятига эга бўлишни шакллантириши лозим. Ўқитувчи маҳоратининг асосий объекти - бу Инсон. Яъни ўқитувчи талабанинг шахсий маънавий хаётини шакллантирувчидир. Бунда ақл, ҳис-туйғу, ирода, ишонч, онг, тафаккур юқори даражада бўлиши лозим. Педагог маҳоратининг объекти қуйидагилардан иборат: 1. Инсон. Инсон-табиатнинг қаттиқ материали эмас. Аксинча, индиви-дуал хусусиятларга эга бўлган, фаол кишидир. У тушунади, фикр қилади, мустақил ишлайди. Педагогик фаолиятнинг объекти бир вақтнинг ўзида субъект бўлиб ҳам ҳисобланади ва бир вақтнинг ўзида фаол иштирокчи бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчи талаба шахсига педагогик таъсир этиб ички дунёси билан ёндашади. 2. Ўқитувчи доимо ўзгарувчан, ўсиб борувчи инсон билан мулоқотда бўлади. Албатта бунда шаблон ёки эски харакатларни қўллаб бўлмайди. Бу эса доимо ўқитувчидан ижодий ёндашувни талаб этади. 3. Болага, ўсмирга, талабаларга ўқитувчи билан бирга бутун ўраб турган муҳит таъсир этади. Шунинг учун педагог маҳорати шуни талаб этадики, ўқитувчи ўқувчининг ҳар бир харакатида таъсирчан бўлишида турли муносабатда ёндашиш керак. Яъни ўқувчи ва талаба шахсини тарбиялаш, тарбиявий жараёнини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Субъект - яъни тарбияланувчга таъсир этувчи-педагог, ота-оналар, кенг жамоатчиликдир. Тарбияланувчига таъсир этишнинг асосий қуроли-бу ўқитувчи шахси, унинг билими, малакаси, нутқ маданияти. Тарбиянинг асосий омиллари-меҳнат, мулоқот, ўйин, ўқиш фаолият-ларидир. Download 90 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling