Таянч сўз ва иборалар
Download 115.2 Kb.
|
3.2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бинонинг иссиқлик сарфи, иситиш қуввати, сарфий қувват, иссиқлик йўқотувчилар, иситиш
Маъруза № 3.2.Иситиш тизимининг ҳисобий қуввати. Режа: Тўсиқ конструкциялар орқали йўқоладиган иссиқлик;заминга тўшалган пол орқали иссиқлик йўқолишини ҳисоблаш. Таянч сўз ва иборалар:Бинонинг иссиқлик сарфи, иситиш қуввати, сарфий қувват, иссиқлик йўқотувчилар, иситиш. 13.1.Тўсиқ конструкциялар орқали йўқоладиган иссиқлик;заминга тўшалган пол орқали иссиқлик йўқолишини ҳисоблаш. Ҳар қандай иситиш тизимларининг фойдали иссиқлик бериш қуввати иссиқлик қувурлари орқали иссиқлик асбобларига узатилган иссиқлик миқдори билан қувурлараро масофа оралиғидаги ҳаракат жараёнида йўқолган иссиқликлар йиғиндисидан иборатдир. Қувурлардаги ҳаракат жараёнида сарф бўлган иссиқлик миқдори унча катта бўлмасада, ҳар ҳолда умумий фойдали иссиқлик миқдорининг қандайдир қисмини ташкил қилади. Фойдали иссиқлик миқдорини ҳисоблаш учун дастлаб ҳар бир хонадаги ҳароратни маълум бир хилда сақлаб турган, бинонинг ташқи тўсиқларидан ташқи ҳавога сарф бўлаётган иссиқлик миқдорини аниқлаш лозим. Қисқача қилиб айтганда сарф бўлган иссиқлик миқдорини иссиқлик асбоблари ёрдамида бинога берилаетган иссиқлик орқали тўлдириб туриш зарур. Бундан ташқари иссиқлик асбобларидан берилаётган иссиқлик миқдори фильтрация жараёни натижасида ўтаётган ҳавони, бино ичидаги жихозларни ва бошқаларни иситишга сарф бўлади. Маълумки, бинода иситиш асбобларидан ташқари бошқа иситиш манбалари ҳам мавжуд. Бинодаги асосий иссиқлик манъбаларига ёритиш ускуналарини, технологик жихозлар, одамлардан ва ошхонадан қўшимча ажралиб чиққан иссиқликларни келтириш мумкин. Шунинг учун ҳар бир хоналарнинг ичига иссиқлик асбобларидан берилаётган иссиқликнинг абсолют миқдорини аниқлаш билан биргаликда йилнинг барча даврида (ёзги, қишги ва ўзгарувчан даври) бинога қўшимча манбалардан олиб кирилаётган ва ташқи тўсиқлардан сарф бўлаётган барча иссиқлик миқдорлари ҳисобга олиниши лозим. Буни 5.1-жадвал кўринишида ёзиш мумкин. Саноат бино ва иншоотларида ишлаб чиқариш жараёни натижасида ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори катта бўлса иситиш асбобларини қуриш шарт эмас. Аммо бу турдаги муассасалар тўхтавсиз ишламаса, бино ичидаги хўжалик-истеъмол сувлари, ишлаб чиқариш қувурлари ва ёнғинга қарши ўрнатилган қувурлардаги сувлар, хомашёлар музлаши мумкин. Шу сабабли бу биноларда навбатчи иситиш тизими ўрнатилади. Навбатчи иситиш тизими қоидага биноан тўхтовсиз кеча-кундуз ишлайди ва бино ичидаги ҳаво ҳароратини +50С дан пастга тушурмаган ҳолда сақлашга қодир. Лекин тўхтовсиз ишлаётган навбатчи иситиш тизимлари бино ичидаги ҳароратни кескин кўтаришга олиб келса, унда бинонинг ҳаво вентиляция ҳароратни меъёрлаб туришга ёрдам беради. Маълумки, энергияни сақланиш қонунига асосан бино ичига киритилган ва бинодан сарф бўлган иссиқлик миқдори бир-бирига тенг бўлиши лозим. Умуман биноларнинг иссиқлик балансини ҳисоблаш учун бинога киритилаётган ва ташқи тўсиқлар орқали сарф бўлаётган иссиқлик миқдорлари аниқланади. Иситиш тизимини иссиқлик қувватини аниқлаш мақсадида иссиқлик баланси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. Qи.қ = Q = Qтўс. + Qҳ.а. Qт.ҳ, (13.1) бу ерда: Qтўс - ташқи тўсиқлардан сарф бўлган иссиқлик; Qҳ.а. - хонага киритилаетган ҳавони иситиш учун сарф бўлган иссиқлик; Qт.ҳ. - технологик ва маиший жараён натижасида ажралиб чиқаётган ёки хўжаликка сарф бўлган иссиқлик; Q - иссиқликнинг етишмайдиган қисми Агар иссиқлик баланси ҳисоби натижасида иссиқлик етишмаса бино хоналарига қўшимча иссиқлик асбоблари ўрнатилади, агар иссиқлик ортиқча бўлса, ортиқча иссиқлик миқдори вентиляция йўли билан ассимиляция қилинади. Бир қатор биноларнинг ичида иссиқлик миқдорининг аксарият қисми инсонлардан чиққан иссиқликдан иборат бўлади. Бундай хонада (олий ўқув юртларидаги маърузалар хонаси, кино, театр, цирк хоналари ва ҳ.к.) ички ҳавонинг ҳарорати пасайтирилиб олинади. Бу пасайтирилган ҳароратни иситиш асбоблари таъминлаб туради ва ҳаво ҳароратининг ошиши ва унинг нормал ҳолатга етиши тўпланган одамлардан ажралиб чиққан иссиқлик эвазига бўлади. Кўпинча жамоат биноларидаги иситиш ускуналарининг ҳисобий иссиқлик қуввати сарф бўлган иссиқлик миқдорига тенг қилиб олинади. Download 115.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling