Таянч тушунчалар


Download 140.5 Kb.
bet1/8
Sana26.01.2023
Hajmi140.5 Kb.
#1125701
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10.Инсон энг олий кадрият.


МИЛЛИЙ ҒОЯДА ИНСОН - ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ.


РЕЖА

  1. Инсонпарварлик ғояларининг миллий ғояда намоён бўлиши.

  2. Инсоннинг маънавий ва жисмоний баркамолликка эришиши.

  3. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва унда инсон манфаатлари устуворлигининг таъминланиши.



Таянч тушунчалар: ислоҳот, маънавият, инсон қадри, инсоннинг маънавий такомили, инсоннинг жисмоний такомили, инсон ҳар нарсадан улуғ, эркинлик, ҳуқуқ, манфаат, принциплар, баркамол авлод, қадрият, айбсизлик призумпцияси, конституциявий эркинликлар, ўлим жазосининг бекор қилиниши.



  1. Инсонпарварлик ғояларининг миллий ғояда намоён бўлиши.

Миллий ғояда халқ, миллат, давлат қайси йўналишда ривожланиши, унинг истиқболи, яқин келажаги, орзу-истак, умид-ишончи ўз ифодасини топган. У жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг ўзига хос дастуриламалидир. Миллий ғоя аҳолини фаолликка, фидойиликка, жонни куйдириб, тинмай ишлашга даъват қилувчи восита. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойилларидан бири «Халқ фаровонлиги» ғоясидир. Давлатимизда халқ фаровонлиги йўлида оламшумул ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас. «Инсон манфаати – ҳар нарсадан улуғ», Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият», «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун», «Ҳамма нарса – инсон учун, унинг келажаги учун», «Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон». Мамлакатимиз давлат мустақиллигини қўлга киритиши арафасида ва истиқлол йилларида изчиллик билан илгари сурилган ҳамда ҳаётимизга чуқур татбиқ этиб келинаётган бундай эзгу даъватлар ва ҳаётбахш ғоялар замирида инсон омилига юксак эътибор, энг олий мезон сифатида ўз ифодасини топган.
Инсонпарварлик – бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби 2011 йил нашрдан чиққан бўлиб, унда мустақилликка эришиш йўлида 1989-1991 йиллар мобайнида юртимизда олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар тарихи баён этилган. Ушбу китобдан жой олган маъруза ва нутқларда мустақилликка эришиш арафасидаги оғир ва суронли йилларда ҳам инсон, унинг эҳтиёж ва талаблари, жисмоний ва маънавий юксалиши республикамизда истиқболда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг марказида бўлиши шарт, деган талаб кун тартибига қўйилган ва бугун бу ўзининг ҳаётий ифодасини топмоқда.
Бошқача айтганда, ўша кезлардаёқ халқни маънавий юксалтириш, инсоннинг маънавий ва жисмоний такомили – давлат ва жамиятнинг муҳим вазифаларидан бири эканини белгилаб берилган. Инсон ҳаётининг бу нозик ва мураккаб томонлари билан, хазиналарга тўла миллий-тарихий анъаналар билан, умуминсоний маънавий бойликлар билан ҳисоблашмаслик жамиятимизга қанчадан-қанча зарар келтирди. Бинобарин, бу камчиликларни тузатиш учун жуда катта меҳнат қилишимиз керак.
Ҳар бир жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоён этади. Ёшларни ҳаётга, онгли меҳнат фаолиятига тайёрлашда оила ва педагогик фаолиятнинг тарбиявий жараённи тўғри ташкил этиши зарурий вазифадир. Шу мақсадда мамлакатимизда миллий мустақиллик йилларида маънавият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, аввало, оила қадриятларини энг илғор анъаналарини тиклашга қаратилгандир.
Зеро, “биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сағарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”1.
Бинобарин, бугун юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга, билимли, самарали меҳнат қилишга қодир фуқаролар жамиятнинг энг муҳим бойлиги ва асосий капитали, уни ҳаракатга келтирувчи кучига айланиб бормоқда. Айнан шу боис ХХI аср – интеллектуал билимлар асрида инсон капиталига инвестициялар йўналтиришни устувор вазифа сифатида танлаган мамлакатларгина юксак тараққиётга эришиши мумкин. Фақат том маънодаги билимли жамиятгина замонавий таҳдид ва муаммоларни енгиб ўтишга қодир бўлади. Шунингдек, бу аср – ахборот асри, глобаллашув даври ҳам деб аталмоқда. Бундай шароитда фан ва таълим тараққиёти муҳим аҳамият касб этади.
Аслида таълим тараққиёти ижтимоий тараққиётга замин ҳозирлайди. Ижтимоий тараққиётнинг “умуртқа поғонаси”, иқтисодий қадриятларнинг асосий манбаи, таниқли АҚШ футурологи (башоратчиси) Е.Тоффлернинг айтишича, билим бўлиб бормоқда.2
Зотан, ХХI аср таълимнинг ижтимоий институт сифатида жамият тараққиётининг изчил ўсишига фаол таъсир кўрсатиш қонуниятларининг мавжудлигини асослаб бермоқда3.
Инсон тарбияси узоқ муддатли, узлуксиз давом этадиган мураккаб жараён. Хусусан, Шарқда тарбияга алоҳида эътибор қаратиладики, бу шарқона анъаналар ва демографик хусусиятлар билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, шарқликларга хос бўлган бағрикенглик, ўза тотувлик, бир-бирига дахлдорлик туйғулари ўсиб келаётган фарзандлар тарбиясида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳар-бир оила, маҳалла, таълим-тарбия масканлари билан ҳамкорликда ёшларни илк давриданоқ аҳлоқли, одобли қилиб тарбиялашнинг аҳамияти катта. Улуғ фиқҳшунос олим Бурҳониддин ал-Марғиноний фикрича, ахлоқда диёнат, исломият, ғайрат, қаноат, шижоат, илми сабр интизом, виждон, ватанни севмоқ, иффат, ҳаё, идрок, ҳайриҳоҳлик, садоқат, муҳаббат каби қатор инсоний фазилатлар оилада, ота-она, маҳалла-куй намунасида шаклланиб, камол топади. Демак, ахлоқ шахс маънавиятини ривожлантириш асосидир, инсоннинг умри эса фарзандларида давом этади.
Ўсиб келаётган фарзандларда инсоний сифатларнинг шаклланишида оиладаги, атрофдаги (маҳалла, кўча, боғча, мактаб, олий ўқув юрти), ижтимоий муҳит ва тарбияланувчига бўлган муносабат муҳим рол ўйнайди. “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаб ўтилганидек, “Одамзот учун бир умр зарур бўладиган табиий кўникма ва хусусиятлар, масалан, ҳар қайси боланинг ўзига хос ва ўзига мос қобилияти, атрофидаги одамлар билан муомаласи, тенгдошлари орасида ўзини қандай ҳис қилиши, етакчилик хислатларига эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги, керак бўлса, дунёқараши — буларнинг барчаси аввало унинг туғма табиати, шу билан бирга, оилада оладиган тарбиясига узвий боғлиқ эканини ҳаёт тажрибаси кўп мисолларда тасдиклаб беради”.




  1. Download 140.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling