Tdpu fizika Matematika fakulteti Fizika astronomiya Yo`nalishi 103 guruh talabasi
Download 1.47 Mb.
|
Sanjarbek Hasanov Dinshunoslik
Жайнизм дини вакилларининг эътиқод қилишича, бу таълимотга 24 тиртхакар (пайғамбар ёки авлиё) асос солган. Уларнинг барчаси кшатрийлар хонадонидан бўлган. Ушбу тиртхакарларнинг 22 таси ҳақида маълумот деярли йўқ, 23-си – Вардхамана Махавирадан 250 аввал яшаган Паршванадха – Банорас подшоҳи Ашвасаннинг ўғли бўлган. Бироқ роҳиблик йўлини ихтиёр этиб, отасининг саройини тарк этган. У ўзидан кейин жуда ҳам чиройли низомга солинган диний кўрсатмалар қолдирган. Вардхамананинг ота-онаси, оила аъзолари Паршванадханинг динида бўлганлар. Вардхаманада ёшлигидан жайнизм таълимотига кучли қизиқиш пайдо бўлган. Шундай қилиб, Вардхамананинг ўзи жайнизмнинг навбатдаги ва сўнгги тиртхакари бўлиб етишган.
Вардхамана мил. ав. VI асрда (599 й.) Ҳиндистоннинг Бихар штатида бой кшатрий оиласида туғилди. Отаси Сиддхардха Жнатрик қишлоғининг кшатрийлар сулоласи бошлиғи эди. Онаси Трисала Личчхави сулоласидан бўлган машҳур подшоҳ Вайшали ҳукмдори Четакининг синглиси эди. Магадхи подшоҳи Бимбисара Четакининг қизи Чилланага уйлангач, Вардхамана қудратли Магатхи сулоласи билан қариндош бўлди. Бунинг натижасида унинг олдида олий даражада таълим олиш, илм ва санъатнинг барча соҳалари билан танишиш имкони пайдо бўлди.
Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling