Тдту “Менежмент” йўналиши гурух талабаси Хакимов Диёрбекнинг “Корхона персонали мехнати самарадорлигини oоширишнинг асосий механизмлари”


Download 18.27 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi18.27 Kb.
#1555110
Bog'liq
Тақриз Хакимов Диёрбек


ТДТУ “Менежмент” йўналиши гурух талабаси Хакимов Диёрбекнинг “Корхона персонали мехнати самарадорлигини oоширишнинг асосий механизмлари”
мавзусидаги курс ишига ишига
ТАҚРИЗ
Республикамизда амалга оширилаётган ислохотлар натижасида саноат корхоналарини бошқаришда, шунингдек акциядорлик жамиятларида давлат иштироки амалиётини ва корпоратив тузилмаларнинг фаолият кўрсатишини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда ва бу борада қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати юзага келмоқда.
Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг глобаллашув шароитида тармоқлар ва соҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёни самарадорлигини оширишни таъминлашда интеллектуал капитал асосий омил эканлиги ва уни иқтисодий ўсиш билан боғлиқлиги, корхона активлари элементларини такомиллаштириш асоси ҳамда қимматли ресурсга айланиши учун унинг сифатини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий механизмларни ривожлантириш устувор аҳамият касб этмоқда.
Шу сабабли замонавий рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида саноат корхоналарининг самарали фаолият олиб боришида интеллектуал капиталнинг роли ва аҳамияти катта.
Юқоридаги фикрлар Хакимов Диёрбекнинг “Корхона персонали мехнати самарадорлигини oоширишнинг асосий механизмлари” мавзусининг долзарблиги ва унда қўйилган масалаларнинг муҳимлигини билдиради.
Бугунги кунда қатор халқаро ташкилотларнинг интеллектуал капиталдан фойдаланиш принципларини жорий этишга доир кўрсатмалари мавжуд. Хорижий мамлакатларда интеллектуал капиталдан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилганлиги ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалалари курс иш мавзусини долзарблигини белгилайди.
Ишда етарли даражада амалий маълумотлар, чизмалар, расмлар қўлланилган. Барча назарий масалалар амалий маълумотлар билан асосланган.
Курс ишида қўйилган вазифалар ечими амалга оширилган ва мақсадга эришилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Тошкент давлат техника университети “Менежмент” йўналиши талабаси Хакимов Диёрбекнинг “Корхона персонали мехнати самарадорлигини oоширишнинг асосий механизмлари” мавзусидаги курс иши барча қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради ва ҳимояга тавсия этилади.


ТАҚРИЗЧИ: “Саноат иқтисодиёти ва менежменти”кафедраси
доценти__________________
Download 18.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling