Технологик жараённи ташкил қилиш асослари Умумий маълумотлар


Download 0.54 Mb.
bet2/3
Sana04.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1078410
1   2   3
1.36 - расм. (юқорида) Йирик панелли уйсозлик заводининг бош лойиҳаси
1-асосий ишлаб чиқарувчи корпус; 2-маъмурият корпуси; 3-арматура цехи; 4-бетон қорувчи цех; 5-қўшимчаларни тайёрловчи бўлим; 6-тўлдирувчиларни узатувчи галерея; 7-цемент омборхонаси; 8-эмулсион суюқлиги омборхонаси; 9-ёқилғи ва мойлаш материаллари омборхонаси; 10-компрессор хона; 11-газ балонлари омборхонаси; 12-комплектлаш базаси; 13-панел ташувчиларнинг турар жойи; 14-тайёр маҳсулотлар омборхонаси


1.37 - расм. (пастда) Саноат қурилиши учун йилига 200 минг кубметр темир-бетон маҳсулот ишлаб чиқарадиган заводни бош лойиҳаси
1-маъмурият корпуси; 2-мойлашга тайёрловчи бўлим билан бетон қорувчи цех; 3-асосий ишлаб чиқарувчи корпус; 4-тайёр маҳсулотлар омборхонаси; 5-материал-техник омборхонаси; 6-тўлдирувчилар омборхонаси; 7-қўшимчаларни тайёрловчи бўлим; 8-цемент омборхонаси; 9-цемент ўтказувчи труба(қувур); 10-эмульсол суюқлиги омборхонаси; 11-тўлдирувчиларни узатувчи галерея; 12-ёқилғи ва мойлаш материаллари омборхонаси; 13-пўлатни тайёрлаш бўлими; 14-компрессорхона; 15-градирхона (иссиқ сувни совутадиган минорсифат хона)
Қурилиш турлари
Саноат лойиҳаларини лойиҳалаштиришда қурилиш кўринишлари тўғрисидаги тушунчалар таърифи билан фикр юритилади. Улар янги қурилиш, қайта қуриш(реконструкция) ёки мавжуд қурилиш (фаолиятдаги корхона)нинг кенгайтирилиши ҳам бўлиши мумкин.

Дастлабки, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа бўйича корхоналарнинг янги ер участкаларидаги қурилиши янги қурилишга таалуқли ҳисобланади. Бу қурилишнинг тугатилиши ва унинг тўлалигича лойиҳа қувватидан фойдаланилишга киритилишига қадар янги қурилиш ҳисобланади. Агарда қурилиш даврида якуний маҳсулот чиқарилишини таъминловчи қувватнинг ишга туширилишига қадар лойиҳа қайта кўриб чиқилса, бу қурилишнинг ўзгартирилган лойиҳа бўйича давом эттирилиши ҳам янги қурилишга таалуқли ҳисобланади.


Шунингдек, қуйидагиларнинг:

  • кейинги фаолият иши техник ва иқтисодий шартлардан келиб чиқиб, мақсадга мувофиқ эмас деб топилган ва фаолияти бекор қилинаётган корхона ўрнига, қувватидан қатъий назар олдинги ёхуд янги ҳудудда қурилаётган корхоналар;

  • мавжуд корхоналарнинг алоҳида лойиҳа бўйича, белгиланган тартибда тасдиқланувчи ер участкаларидаги филиалларининг қурилиши ҳам янги қурилишга таалуқлидир.

Фаолиятдаги корхонанинг қайта қурилиши(реконструкцияси)га қуйидагилар киради:

  • ягона лойиҳа бўйича ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ёки қисман қайта жиҳозланиши ва қайта қурилиши (асосий ишлаб чиқаришга мослаштирилган янги цехларнинг қурилишисиз, аммо зарурат туғилганида, ёрдамчи ва хизмат кўрсатишга мослаштирилган объектларнинг қурилиши билан), бунда:

-маънан ва жисмонан эскирган жиҳозлар алмаштирилади, ишлаб чиқариш механизацияланади ва автоматизация қилинади;
-янги, анча такомил технологиялар асосида ишлаб чиқариш миқдорини оширувчи технологик бўғинлар ва ёрдамчи хизматлардаги мавжуд камчиликлар баратараф этилади;
-маҳсулот ассортименти(тури) ва сифати кенгайтирилади;
-техник-иқтисодий кўрсаткичлар янги корхоналарнинг қурилиши ва мавжуд корхоналарнинг кенгайтирилишига нисбатан кам харажатлар ва қисқароқ муддат ичида яхшиланади;

  • корхона профилинининг ўзгартирилиши ва мавжуд ишлаб чиқариш майдонларида янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш;

  • техник ва иқтисодий шартлардан келиб чиқиб, фойдаланиш учун мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган ва бекор қилинган цехлар ва объектлар ўрнига, ўша қувватдаги янги цех ва объектларни қуриш.

Фаолиятдаги корхонанинг кенгайтирилишига қуйидагилар киради:

  • Қўшимча ишлаб чиқариш комплекси ва корхонадаги ишлаб чиқариш;

  • Фаолиятдаги ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги ишлаб чиқаришлар, мавжуд корхона ва унга таалуқли майдонлардаги хўжалик ва коммуникацияларнинг ўтказиш қобилиятининг ошиши;

  • Иккинчи ёки навбатда турган қурилиш.

Фаолиятдаги корхонанинг кенгайтирилиши, худди шунга ўхшаш корхонани янгидан қуришдан кўра камроқ харажатлар билан ишлаб чиқариш қувватини қисқароқ муддат ичида ошишига олиб келади.
Агарда фаолиятдаги корхонанинг қайта қурилиши билан бир вақтда, унинг кенгайтирилиши ҳам амалга оширилса, бундай корхоналар муайян турдаги ишларнинг кўпайишига қараб кенгайтириладиган ёки қайта қуриладиган корхоналар таснифига киради.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling