“технологик машина ва жихозлар“ кафедраси


- расм. Осма конвейер кареткаси


Download 7.03 Mb.
bet56/73
Sana17.11.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1783156
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73
Bog'liq
Маъруза Тех транс

13.2 - расм. Осма конвейер кареткаси

бурчаклик ёки бошқа профилли прокатлардан тайёрланади. Каретка ўқ 5 га ўрнатилган кронштейн 4 га махкамланган бўлиб, думалаб ишқаланувчи подшипник 6 да айланади. Кронштейннинг бири иккинчиси билан бириктирилган бўлиб, унга тортувчи орган ва юкли осма махкамланади. Кареткалар ишчи ва бўш кареткаларга бўлинади. Ишчи кареткалар ташилаётган юкли османи кўтарса, бўшлари эса тортувчи органни ушлаб туради.


Бурувчи қурилмалар. Горизонтал текисликдаги йўлда бурилиш битга ёки иккита бурувчи юлдузча ёки блоклар, шунингдек роликли батареялар ёрдамида бажарилади. Юлдузча ва блоклар бурилиш бурчаги 90°-180° гача бўлганда ишлатилади. Батареяли роликлар бурилиш бурчаги 10-35° ва айрим холларда 90° гача бўлганда ишлатилади. Юлдузчалар ўтадиган юкка тўсқинлик қилмаслиги ва осилган юклар орасидаги масофа энг камида 100...150 мм бўлиши керак.
Юкловчи ва тушурувчи қурилмалар. Осма конвейерлар юрганда йўлнинг турли нуқталарида юклаш ва тушуриш қўлда ёки автоматик равишда бажарилади. Енгил ва шакли бир хил бўлган юклар қўлда тушурилади.
Осма конвейерларнинг иш унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади:
дона ҳисобида
Z= , дона /соат, (13.1)
масса ҳисобида:
Q= т/соат, (13.2)
бунда v - ҳаракат тезлиги, м/с; t1 - осма қадами, м; Gюк - битта осмадаги юкнинг массаси, кг.


13.2. Чўмичли конвейерлар
чўмич, тури, ўлчами харакат тезлиги, узлуксиз узатиш, кадами ва иш унумдорлиги



13.3 - расм. Чўмичли конвейер
а - конструктив схемаси, б - кам силжучи сочилувчан материаллар учун ярим юмалок чўмич, в - сочилувчан материаллар учун ярим думалоқ чуқур чўмич, г - донали материаллар учун ўткир бурчакли чўмич.
Чўмичли конвейерлар - элеваторлар унсимон, цемент, қум, майда ва ўрта чақиқ ўлчамдаги тош, шаьал каби сочилувчан махсулотларни ташиш учун ишлатилади. Чўмичли конвейерларнинг энг асосий ўлчов бирликлари чўмичнинг эни (100, 160, 320, 400, 650, 800 ва 1000 мм гача) ва қадами яoни чўмичлар орасидаги масофа (200, 320, 400, 500 ва 630 мм гача). Уларнинг иш унумдорлиги 3 дан 4 т/соат гача ва ҳаракат тезлиги секин юрувчилар учун 0,4-1,0 м/с, тез юрувчилар учун 1,25-2,0 м/с гача бўлади. Бу конвейерлар юкларни 50 м баландликгача ташиб беради. Чўмичли конвейерлар (13.3-расм) махсулотни қабул қилувчи нов 2, тарангловчи 1 ва етакловчи 6 юлдузча, узлуксиз тортувчи қисм 4, чўмичлар 3, қурилма сирти 5 ҳамда махсулотни туширувчи нов 7 дан иборат.
Чўмичли ўзаро жойлашувчи бўйича жипс ва қадамли жойлаштирилган чўмичлар юкни бўлак-бўлак узатишда, жипс жойлаштирилган чўмичлар эса юкни узлуксиз узатишда ишлатилади.
Чўмичли юк ташиш конвейерларининг унумдорлиги қуйидаги формуладан аниқланади:


Q=0,6 qkтулрn, (13.3)

бу ерда: q - чўмичнинг хажми, л; kтул - чўмичнинг материал билан тўлиш коэффициенти; р - ташиладиган материалнинг зичлиги, Т/м3 ; n - бир минутда тўкиш сони, дона.


n = , (13.4)
бу ерда: Т - чўмичлар қадами, м; V - чўмичлар тезлиги, м/с.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling