Қуйида “Ёғоч ва бошқа материаллардан халқ ҳунармандчилиги иш усуллари асосида буюмлар” мавзуси бўйича ўтказиладиган дарснинг олдиндан лойиҳалаштирилган технологик ҳаритасини мисол тариқасида сизга ҳавола қиламиз.
Технологик ҳарита
Мавзу:
|
Ёғоч ва бошқа материаллардан халқ ҳунармандчилиги иш усуллари асосида буюмлар тайёрлаш
|
Мақсад, вазифалари
|
Талабаларга дурадгорликда ишлатиладиган асбоблардан фойдаланиб, ёғочни қўлда ўйишни ўргатиш.
Тарқатилган материалларга якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириш ҳамда суҳбат-мунозара орқали тарқатма материаллардаги матнларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиш, уларнинг билимини баҳолаш.
|
Ўқув жараёнининг мазмуни
|
Талабаларни дуродгорликда ишлатиладиган ўйювчи асбобларни кундалик ҳаётимиздаги аҳамияти. Иш ўрнини тоза тутиш ва гигиена қоидаларига риоя қилишга ўргатиш .
Ёғочларни ўйишни турли хил усулларини ўргатиш, талабалар ижодкорлигини ўстириш ва ривожлантириш. Дуродкорликда ишлатиладиган ўювчи асбоблар (искана, болға, арра, қисқич ва бошқалар)
|
Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси
|
Метод: Суҳбат-мунозара технологияси.
Шакли: Кичик гуруҳлар билан ишлаш.
Восита: Тарқатма материаллар: матнлар, маълумотлар.
Усул: Тайёр ёзма материаллар ва чизмалар асосида.
Назорат: Оғзаки назорат, савол-жавоб.
Баҳолаш: 5 балли тизим асосида рағбатлантириш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |