Телевизион тасвир сигналлари спектрини зичлаш (СИҚИШ) усуллари таҳлили
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
televizion-tasvir-signallari-spektrini-zichlash-si-ish-usullari-ta-lili
www.scientificprogress.uz
Page 240 Тасвир сюжетига ва объектларнинг ҳаракатланиш тезлигига қараб, ортиқча қисмларнинг нисбати ўзгаради. Ҳар бир тасвирдаги битларнинг ўртача сони кенг чегараларда ўзгариши мумкин. Кодер қурилмаси чиқишидаги рақамли оқим тезлиги бундай чегараларда ўзгаради. Шу билан бирга, кўпчилик каналлар сигналларни доимий тезликда узатишга мўлжалланган. Бундай ҳолларда буфер хотираси ёрдам беради. Буфер кодловчи учун муҳим дақиқаларда (сюжетнинг алмашиши, тез ҳаракатланиши) ортиқча битларни тўплайди ва каналнинг ортиқча юкламасиз ишлаётган даврида жорий маълумотларни узатади. Шунингдек, тескари алоқа механизми буффер тўлиши ёки аксинча, буфер тўлмаганида ҳам таъминланади. Квантлаш матрицасининг коэффициентларини мослашувчан ўзгартириш орқали буфер маълум чегаралар ичида кирувчи битлар сони ва оқим тезлигини бошқариши мумкин. Квантлаш қадамига мос келадиган оқим тезлигини ўсиши ёки камайиши ҳамда шу билан боғлиқ квантлаш шовқини эвазига назорат қилинади. Жамловчи буфер киришида оқим тезлигини ўзгартиришнинг энг кенг тарқалган усули - квантлаш шкаласини ўзгартириш ҳисобланади. Каттароқ ўлчов шкаласи узатиш тезлиги ва тасвир сифатини пасайишига олиб келади. Аниқроқ шкала, сифатли, лекин ўртача оқим тезлиги юқори бўлади. Тасвирнинг тузилиши олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада ўзгарганлиги сабабли, тезликни доимий ушлаб туриш учун квантлаш шкаласини доимий равишда ўзгартириш керак. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу мақсадлар учун тасвирни олдиндан филтрлашда фойдаланиш ва квантлаш матрицасини ўзгартириш мумкин. Кадрлараро сиқиш усуллари Тасвирнинг маълум вақт оралиғида ортиқча бўлиши телевизион тасвирининг кетма - кет икки кадрлари ўртасида нисбатан кичик фарқ бўлганда пайдо бўлади. Одатда, тасвир - бу орқа кўриниш фони ҳаракатсиз бўлиб, олди кўриниш фони объект билан биргаликда нисбатан секин ҳаракатланади. Видеони сиқишнинг замонавий стандартлари вақтинча ортиқча бўлишни бартараф этиш учун ҳаракат компенсациясидан фойдаланади. Жорий кадрдаги тасвир блокларга бўлинади ва ҳар бир шундай блок учун қўшни кадрларда унинг мос эхтимолий жойлашуви қидирилади. Уни маълум бир қидирув майдонидаги бир хил ўлчамдаги блоклар билан таққослайди. Қидирув минимал хатолик мезонига мувофиқ амалга оширилади. Бу жараён блокларни бирлаштириш орқали ҳаракатни баҳолаш дейилади (4 -расм). SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling