- Масалалар.
- I мой фракциядан 35% ва II мой фракциядан 65% олиниб аралашма тайёрланди. I фракция қовушқоқлиги В50 = 12,5 мм2/с ва В100 = 3,5 мм2/с, II фракция қовушқоқлиги В40 = 28,5 мм2/с га тенг бўлса, аралашманинг 40 0C даги кинематик қовушқоқлиги аниқлансин.
- Енгил тўғри ҳайдалувчи мой дистилляти қуйидаги қовушқоқлик кўрсаткичлари билан тавсифланади: В50 = 14,5 мм2/с ва В100 = 3,9мм2/с. Дистиллятнинг қовушқоқлик индекси аниқлансин.
- Мойни ҳайдаш ёнаки колоннасидан (погон) ажралган нефтен- парафинли углеводородлар фракция си В50 = 31 мм2/с ва В100 = 7 мм2/с га тенг кинематик қовушқоқликка эга. Фракциянинг қовушқоқлик индекси қандай бўлади?
- Аралашма тайёрлаш учун М-8 (В100 =8мм2/с) ва М-14 (В100 = 14 мм2/с) база мойлари олинди. Компонентларнинг ҳажмий нисбати 1:1 бўлса, шу температурада аралашма қовушқоқлиги топилсин.
- Аралашма 70% I мойли фракция (В50 = 14,5 .10-6 мм2/с) ва 30% ИИ мойли (В50 = 55 . 10-6 мм2/с) дан таркиб топган. Аралашманинг 50 0C даги қовушқоқлиги топилсин.
- Шартли қовушқоқлик ВУ20 =16 ва ВУ20 =7,5 га тенг бўлган мойларни қандай нисбатда аралаштирилса, шартли қовушқоқликги ВУ20 = 11 бўлган мойни олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |