- РЕЖА
- Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби.
- Бюджет ижроси бўйича жорий ҳисобварақларни ёпиш.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш.
- Бюджети ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларининг ахборот имкониятлари.
- Мавзу: Бюджет ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботи
- Ўтган йил учун Давлат бюджетининг ғазна ижроси амалга ошириладиган молия йилига қўшимча давр кейинги йилнинг январь ойи ҳисобланади
- бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йил учун кредиторлик қарзларини тўлаш
- иқтисод қилинган маблағлар суммасини бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш
- Ўтган йилнинг кредиторлик қарзларини тўлаб бериш учун бюджет ташкилотлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- кредиторлик қарзи юзага келган коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича ўтган молия йилининг шартномалари нусхаси;
- ўтган йил якуни бўйича бюджетдан маблағ олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган солиштирма далолатнома (қўшимча даврда амалга оширилган ҳисоб-китоблар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланган кредиторлик қарзларини ҳисобга олган ҳолда).
- Қўшимча даврда, шунингдек ўтган йил давомида ишлатилмай қолган:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан ажратилган маблағлар;
- ўтган йил учун Давлат ташқи қарзларининг қопланишига ажратилган ва ўтказилган маблағлар республика бюджети ҳисобварағига (РҒҲ) қайтарилади.
- Ўтган йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан ажратилган, шунингдек Давлат ташқи қарзларининг қопланишига ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ишлатилмаган қисмининг қайтарилиши кейинги йилнинг 10 январидан кечикмасдан амалга оширилади.
- Қайтариш учун тўлов топшириқномаларининг тўлов мақсадида:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан ажратилган маблағлар бўйича "ўтган йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисмининг қайтарилиши";
- ўтган йил учун Давлат ташқи қарзларининг қопланишига йўналтирилган тўловлар бўйича "Ўтган йил учун Давлат ташқи қарзларини қоплаш ҳисобига маблағларнинг ўтказилиши" ёзуви ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |