Темир йўл транспортидаги ўлчамлар


Download 29.79 Kb.
Sana02.06.2024
Hajmi29.79 Kb.
#1836748
Bog'liq
3-tema


Темир йўл транспортидаги ўлчамлар Темир йўл транспортида поездларни хавфсиз, узвий тўхтовсиз ҳаракатини ташкил қилиш мақсадида ҳаракат таркиби ва темир йўлдаги сунъий иншоотларнинг ўлчамига меъёрий шартлар қўйилган. Бу ўлчамларнинг учта асосий тури мавжуд: ҳаракат таркибининг ўлчами – Т; қурилишларнинг яқинлик ўлчами – C; юклаш ўлчам – П (2.15-расм). Ҳаракат таркибининг ўлчами (Т) деб юқори кўндаланг (йўл ўқига перпендикуляр) кўринишга айтилади, унда бўш ёки юкланган ҳолда тўғри горизонтал йўлда нафақат янги ҳаракат таркиби, балки максимал даражали ишлатиш мумкин бўлган ҳаракат таркиблари ҳам сиғиши лозим. МДҲ ва Монголия темир йўллари учун 1-Т ва Т ҳаракат таркибининг ўлчамлари ва 1-ВМ, 0-ВМ, 02-ВМ ва 03-ВМ- МДҲ йўллари ва чет эл давлатлари йўллари изи 1435 мм бўйлаб қатнайдиган ҳаракат таркиблари учун ГОСТ томонидан ўлчамлар белгиланган. “С” Қурилишларининг яқинлиги ўлчами билан чегаравий кўндаланг кўриниши номаланади, унинг ичига ҳаракат таркибидан бошқа иншоотлар ва мосламаларнинг ҳеч қандай қисмлари кириши мумкин эмас. “П” юклов ўлчами билан чегараланган кўндаланг (йўлнинг ўқига перпендикуляр) кўриниш номланади, унда ташқарига чиқмасдан очиқ ҳаракат таркибига жойлашган юк жойланиши керак ва у тўғри горизонтал йўлда бўлиши шарт. Ўлчамсизлик ён томонлама, тепа ва пастки, ҳамда бир- ва иккитомонлама бўлиши мумкин. Агар юк юк ортиш ўлчамидан рельсларнинг боши сатхидан 1230 мм баландликдан ошса пастки ўлчамсиз деб номланади, ён томонлама деб 1230 дан 4000мм гача, юқори деб 4000 дан то 5300мм баландликда бўлса айтилади. Юқори ўлчамсизлик учта даражали бўлади, ён 46 томон ва пастки - олтита даражали. Ўлчамсиз юкларни ташиш маҳсус эҳтиёт чораларини кўриб чиқилган ҳолда амалга оширилади. 2.15-расм. Асосий ўлчам ўлчовлари. 2.4. Ажратилган пунктлар Маълум бир ҳисобдаги поездларни йўл бўйлаб маълум бир участкадан поездларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида темир йўл линиялари ажратилган пунктлари билан кўчириб ўтиш ёки блок-участкаларга бўлинади. Ажратилган пунктларга кесиб ўтиш йўллари, қувиб ўтиш пунктлари ва йўл постлари, автоблокировкадаги ва станциялардаги ўтиш светофорлари киради. Кесиб ўтиш йўллари- бу бир изли темир йўлларидаги поездларнинг туташиши ва қувиб ўтиш учун йўл ривожланишига эга ажратилган пунктлар. Кесиб ўтиш йўллари бўйлама, ярим бўйлама ва кўндаланг бўлади (2.16-расм). 47 2.16-расм. Бўйлама (а), ярим бўйлама (б) ва кўндаланг (в) кесиб ўтиш йўлларининг жойлашуви схемаси: 1 ва 1- а асосий йўллар; 2 ва 3 – қабул қилиш ва жўнатиш йўллари; 4–юкларни юклаш-тушириш ва вагонларнинг тўхтаб туриши учун мўлжалланган; 1-11 ўқли ўтиш йўли номерлари; 5,30-йўллар орасидаги масофалар, м. 2.17-расм. Йўлларда кўндаланг кесишиш тури Кўндаланг кесиб ўтиш йўлининг ташқи кўриниши (2.17-расм) да кўрсатилган. 2.18-расм. Ўтиш йўли 48 Икки изли темир йўл линияларидаги ажратилган пунктга, поездларнинг ўтишига, бир бош йўлдан иккинчи йўлга олиб ўтишга мўлжалланган ўтиш пунктига этилади. (2.18-расм.) Ундан ташқари ўтиш пунктларида йўловчиларни ўтказиш ва тушириш, баъзи ҳолатларда катта бўлмаган хажмдаги юк ортиш операциялари амалга оширилади. 2.19-расм. Йўлларнинг кўндаланг жойлашувили ўтиш пунктининг схемаси: I ва II- асосий йўллар; 3 ва 4- қабул қилиш ва жўнатиш йўллари; 1– 13, 15, 17, 19 – ўқли ўтишнинг рақамлари, Lпл – станцион майдончанинг узунлиги; 4,10 и 5,30 – йўлларнинг оралиқ масофаси, м. Юқорида санаб ўтилган жараёнларни амалга ошириш учун ўтиш пунктларида қуйидагилар мавжуд:  асосий йўллар;  қабул қилиш ва кузатиш пунктлари (ҳар бир йўналишда биттадан);  диспетчерлик жойлари (1/11 маркадаги ўқли ўтиш йўли ва асосий йўллар орасидаги жойларда бўлади) поездларни бир бош йўлдан иккинчисига кўчириш учун;  пассажирлар учун қурилмалар- пассажирлар биноси ёки павильонлар платформалар ва улар орасидаги ўтиш йўллари;  хизмат биноси;  ўқли постлар;  СЦБ ва алоқа, ёритиш ва контакт тармоғининг қурилмалари. Ўтиш пунктларининг тўрт хил тоифаси мавжуд:  қабул қилиш ва кузатиш йўлларининг кўндаланг жойлашиши (2.19- расм);  қабул қилиш ва кузатиш йўлларининг ярим бўйлама жойлашиши;  қабул қилиш ва кузатиш йўлларининг бўйлама жойлашиши;  пассажирлар иншоотларининг ва юк ҳаракати учун мўлжалланган йўлларнинг кетма-кет жойлашиши. Ўтиш йўлларининг кўндаланг жойлашуви схемаси икки изли йўллар учун қўллашда асосий деб ҳисобланади. Ўтиш йўлларининг ярим бўйлама жойлашиши эса поезднинг жойидан силжиши ва тезлашишини 49 осонлаштириш зарур бўлса амалга оширилади, бўйлама жойлашуви эсапассажир поездларининг тезюрар ҳаракат линияларида қўлланилади. Йўл постлари – бу поездлар харакатининг тартибини кузатиш учун мўлжалланган, йўл ривожланишисиз ажратиш пунктлари (яримавтоблокировкали блок-постлар (ЛАБ), бир йўлли олиб ўтиш йўлидаги постлар ва бошқа). Худди шу функцияни автоблокировка (АБ) билан жиҳозланган жойларда ўтиш светофорлари бажаради (2.20-расм), жойнинг автоматик локомотив сигнализацияси (АЛС) билан жиҳозланишида эса– блок-жойларнинг белгиланган чегаралари амалга оширади.
Download 29.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling