Темперамент типларини аниқлаш


Download 136.5 Kb.
bet3/13
Sana08.11.2023
Hajmi136.5 Kb.
#1758486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Temprament turlarini aniqlash testi

Коррекция йуллари. Асосий тактика – унга намойишкорона хурмат билан муносабатда булиш керак. Муносабатни хотиржам, вазминлик билан ишонтириш, асослаш билан ташкил этиш лозим. Унга маъқул булмаган гап ёки муносабатга жавобан истехзоли, масхаромуз жавоб бериши мумкин. Мунозара, зиддият содир булган холда шу вақтининг узида ва жойида уни тахлил қилиш, аниқлик киритишга уринмаслик керак. Бу муаммоларни кейинроқ, бошқа тинч-хотиржам вазиятда мухокама қилган маъқул. Бунда эътиборни муаммонинг мохиятига ва уни совққонлик билан, эмоқионал хиссиётларга берилмаган холда бартарф этиш имконияти хамда йулларига қаратиш керак. Бу типдаги усмирларда ташкилотчилик қобилиятини ривожлантириш, шунингдек улардаги энергетик потенциални қуллаш билан боғлик машғулотларни (спорт, турли мусобақалар) тавсия этиш мумкин.
Тип № 4
Э: 0-4; Н: 20-24
Намоён булиш хусусиятлари. Нотинч тип, доимо хушёр ва сезгирлик билан туради, узига ишончи кам. Узига рахнамо излайди. Мулоқатчан эмас, шунинг учун узига хамда атрофидагиларга объектив бахо беришда куп янглихади. Димоғдор. Бирор нарсага ва мухитга секинлик билан мослашади, шунинг учун характлари хам секин. Фаолликни ёқтирмайди. Уйчан. Купинча умумий фалсафий мулохалар билдиришга мойил. Вазиятни осонлик билан чигаллаштириши, мураккаблаштириб юбориши мумкин.
Коррекция йуллари. У доимо уни қуллашларини хохлайди. Имкони борича унинг бу мойиллигига мос муносабатда булиш лозим. Уни калака қилиш, ундан кулиш холларидан мухофаза қилиш керак. Ижобий хусусиятларини таъкидлаш (уйчанлик, бир хилдаги, монотон фаолиятга мойиллик) мақсадга мувофиқ. Унга бошқалар билан куп ва тез-тез мулоқатда булишни талаб этмайдиган, вақти қатъий чекланмаган, шунингдек итоаткорлик-буйсиниш юзасидан эркинлик булган фаолиятни танлаш керак. Атрофидагиларга қизиқишини кучайтириш лозим. Узига сездирмаган холда фаол-характчан ва самимий-дилкаш одамларга рупара қилиш фойдали.
Тип № 5
Э: 0-4; Н: 4-8
Намоён булиш хусусиятлари. Хаёлпараст, хотиржам. Реал хаётда қизиқиш ва интилишлари кам, шунинг учун эришган натижалари ва ютуқлари хам кам. Ички оламида узи туқиган ёки китобларда уқиган (кинода курган) холатларга йуналган. Итоаткор-бефарқ.

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling