ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ҒОЯЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
Режа:
Кириш
1. Темур ва темурийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маиший тараққиёти.
2. Меъморчилик, тасвирий санъат ва амалий санъат.
3. Илм-фан ва адабиёт.
4. Темурийзодалар ҳукмронлиги даврида тарбияга муносабат ва Мирзо Улуғбекнинг тарбияга оид қарашлари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Темур ва Темурий шаҳзодалар ўз даври тарихини ёзиб қолдириш, Мовароуннахр ва Хуросоннинг мўғуллар зулмидан озод етилиши тарихини ўрганиш ва ёритишга катта еътибор бердилар. Низомиддин Шомий, Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, ҳофизи Абру, Натанзе, Фосиҳ Хавофий, Мўйниддин Исфизорий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар темурийлар даври тарихини ёзиб қолдирдиларки, улар ёзиб қолдирган асарлар ҳозирда биз учун ўша давр ҳодисаларини, маданий юксалишини ўрганишда, муҳим манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда1.
Илм фан ва адабиётнинг ривожи китобат санъати, янги қўлёзма асарларни кўчириб ёзиш, хаттотлик, мусаввирлик, лавҳа чизиш, муравозлик каби санъатлар тараққиётига ҳам ижобий таъсир қилди. Нафис китоб ва хаттотлик ХIV-ХV асрларда янги тараққиёт босқичига кўтарилди. ҳаттот Мир Али Табризий (1330-1402) настаълиқ хатини кашф қилди. Бу усул ҳиротда Султон Али Машҳадий бошчилигида юксак босқичига кўтарилди ва Абдураҳмон Хоразмий, Султон Али Хандон, Мир Али қилқалам, Ҳалвоий, Рафиқий каби ҳаттотлар, мусаввирлар етишиб чиқди. Самарқанд ва Хиротда темурийларнинг сарой кутубхоналари ташкил етилди. Бу кутубхоналар ҳунармандчилик корхонаси ҳисобланган, уларда қўл ёзма асарларни тўплаш ва сақлаш ишлари бажарилган.
ХIV-ХV асрлар Ўрта Осиё халқларининг мусиқа санъати тараққиётида ҳам янги босқич бўлди. Янги куй ва қўшиқлар, чолғу асбоблари ва мусиқа назариясига доир асарлар яратилди. Маҳоратли созандалар, бастакорлар ва ҳофизлар етишди. Абдуқодир Найий, қулмуҳаммад Шайҳий, Ҳусайн Удий, Шоҳқули ғижжакий, Ahmad қонуний, Yusuf Андижоний кабилар шулар жумласидандир. Улуғбек, Жомий, Навоий ва Биноийлар мусиқа илмига оид асарлар ёзиб янги куйлар ижод қилдилар. IХ-ХII асрларда шаклланган 12 мақом бу даврда такомиллашди. Шунингдек, кенг оммага мўлжалланган театрлашган томошалар - халқ сайлларида масхарабозлар, қўғирчоқбозлар, дорбозлар ўз санъатини намойиш қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |