Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet17/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Миридлар
Миридлар (Miridае) оиласига мансуб қандалалар гуруҳси. Катталиги 2—10 мм, нозик, танаси юмшоқ. Тана формаси ва ранги ҳар хил. Кўзлари йирик, бошининг орқа четига жойлашган. Кўзчалар йўқ, шу сабабли бу оилага мансуб қандалалар сўқирлар деб ҳам аталади. Буртлари одатда ингичка ва узун. Хартумчаси 4 бўғимли ўрта ва орқа кўкраклари чок-чизиқлар билан бир қанча қисмларга бўлинган. Қалқончаси учбурчак кўринишда. Уст қаноти кориум (с), клавус (с1), кунеус (си) ва пардали (т) қисмларга бўлинган (68- расм). Панжалари 3 бўғимли.
Кўпчилик турлари ўсимликхўр. Қишлоқ хўжалик экинларига, айниқса, уруғлик донларга катта зарар келтиради. Йиртқич ёки ўсимлик ва ҳайвонлар ҳисобига яшовчи турлари ҳам бор. Тухум-





Мирид—қандалалар учун характерли бўлган қанот тузилиши.








Мирид қандалалар вакиллари: чапдан ўнгга — лaвлаги, шувоқ ва беда қандалалари (юқори қатор етук зотлар, пастда личинкалар).



ларини поя ва баргларга қўяди. Кўплари тухум даврида қишлайди. Етук ва личинкалик даврида қишлайдиган турлари кам учрайди. Бир йилда бир ёки бир неча бўғин бериб урчийди.


Энг катта оила бўлиб, бир неча минг тури бор, МДҲ давлатларида 600 дан ортиқ тур (165 тача авлод) учрайди.
Беда қандаласи — Adelphocoris lineolatus Goeze. Беда ва бошқа кўп йиллик, кам йиллик дуккакли ўсимликлар билан овқатланади. Кейинги кузатишларга кўра ғўзада ривожланиши ҳам мумкин.
Етук қандала чўзиқ, ихчам, сарғиш-ним яшил, танаси ялтироқ ғубор билан қопланган. Тана узунлиги 7—8 мм.
Тухумларини ўсимликларнинг пояси ичига ботириб қўяди. Поя ичида тухум бўлса, пўстлоқда ҳалқали қатор нуқталар кўриниб туради. Тухум формаси чўзинчоқ, бир оз эгилган, юқориги уч томони кесик тамомланган, қопқоқчали. Кузда қўйилган тухумлар қишлайди. Иссиқлик -20°га етганда личинкагача ривожланади. Личинкалар апрелда пайдо бўлади. Янги очиб чиққан личинка яшил-қорамтир, қоринчаси ним қизил тусда бўлади. Бу қизил ранг личинкаликкача йўқолиб битади. Личинканинг тўртинчи ёшида темирқанот пайдо бўлади, у нимфада қанотга кўпроқ ўхшайди. Нимфа яшил-ялтироқ, қора, тукдор, темирқанот учлари қора.
Еш личинкалар кам ҳаракатчан. Катталигида серҳаракатчан бўлади. Личинкалар ҳам етук формалари каби ўсимлик ширасини сўриб овқатланади. Қандалалар беданинг гул, шона, барг банди ва ўсиш нуқталарида овқатланади. 4—5 бўғин бериб ривожланади. Тоғларда ва МДҲ давлатлари Европа қисмида бўлса шимолга қараб борган сари бир бўғин бериб ривожланади. Бедапояда кўплаб учрайди. Шираси сўрилган гул ва шоналар тўкилади, тўкилган пўчоқлар ичидаги уруғлар етишмайди. Бир қандалага ўрта ҳисобда беданинг бир органини тўкади. Демак, бир зараркунанда ўз умрида ўсимликнинг 20-30 элементини тўкар экан. Шундай қилиб, беда уруғи ҳосили 20-30% камайиши мумкин. Бундан ташқари, беда қандаласи беда ўрилган вақтида яқиндаги пахта майдонларига ўтиб, ғўза органларини шикастлаб уларнинг тўкилишига сабабчи бўлади.


АделфокорисAdelphocoris jakovlevi Goeze. Беда қандаласининг иккинчи туридир. Бу тур Урта Осиёда эндемик ҳисобланади. Гигрофил. Суғориладиган бедапояларда учрайди. Ҳаёт кечириши беда қандаласига ўхшаш. Танаси қора-бахмал рангли, усти калта туклар билан қопланган. Қатталиги 7-9 мм (70- расм).

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling