Нуқтали камптобрахис — Camptobrochis punctulatus Schill. Фитозоофаг. Ут ва экинларда, шу жумладан, ғўза ва бедада тез-тез учраб туради. Бу ўсимликлардаги каналар, трипслар ва бошқа майда умуртқасизлар билан овқатланади. Аммо ўсимликлар ширасини ҳам сўради.
Компиломмалар — Camylomma verbasci Mey — D., С. diversicorni Reut. Фитозоофаглар. Танаси чўзиқ, 2,5—5 мм. Бир турли ёки аралаш рангда учрайди.
Шувоқ лигуси — Lygus gemellatus Н.— S. Турли ўсимлик ва экинларнинг вегетатив ва генератив қисмларида шира сўриб озиқланиб, зарар келтиради. Жуда кенг тарқалган, танаси овал кўринишида, ранги ним яшил-сарғиш, малла, катталиги 6-6,5 мм. Етук формалари хашаклар остида қишлайди. Тухумларини барглар банди, бутоқлар тўқимасига қўяди. Бир йилда 4-5 бўғин бериб урчийди.
Бошоқлилар қандалачаси — Trigonotylus ruficorinis Geoffr. Донли ўсимликларнинг ширасини сўриб зарар келтиради. Жуда кўпайган йиллари буғдой (айниқса, баҳорикор), тариқ, маккажўхори (оқдон касали) ва бошқа экинларнинг ҳосилини сезиларли камайтиради. Маккажўхорининг бактериоз
|
Аделфокорис қандалаларининг (беда зараркунандалари) ривожланиш фазалари: урғочи ва эркак зотлари (биринчи қатор), тухумларнинг беда поясида ўрнашиши, тухум, биринчи уч ёш (ўрта қатор) ва 4-5 ёшдаги (охирги қатор) личинкалар.
|
касали ва ғалла экинларининг ун шудринг касаллиги конидияларини юқтиради. Узбекистон шароитида шолипояда ҳам овқатланиши мумкин.
Катталиги 5-6 мм, яшил, буртлари, оёқлари ва елкаси қизил. Тухумлари барглар қўлтиғида қишлайди. Личинкалари апрелда чиқади ва 20-25 кунда ривожланади. Бир мавсумда 3-4 бўғин беради.
Қандалаларнинг бедапоя ва бошқа дала экинларида кўп-оз бўлиши даладаги агротехника чораларига, бегона ўтлар ўсишига, ҳаво шароитига, табиий душманларининг активлигига ва бошқа сабабларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |