Termiz davlat universiteti Arxitektura va Qurilish fakulteti qmb 320 guruhtalabasi bog’lovchi moddalar mavzusidan tayyorlagan slaydi Topshirdi: Qabul qildi
Download 417.78 Kb.
|
bog`lovchi 3
Юқорида айтилганидек, гипс цемент таркибида унинг тишланиш қобилиятини секинлатибгина қолмасдан, цементнинг дастлабки қотиш даврида унинг янада мустаҳкамланиб боришга хам актив иштирок килади: гипс билан С3А ўзаро таъсир этишидан ҳосил бўлган кальций гидросульфоалюминат цемент бетонларнинг яна ҳам мустаҳкамланишига ёрдам беради. Бу вақтда энг муҳим шароитлардан бири шуки, кальций гидросульфоалюминат ҳосил бўлиш жараёни цементнинг биринчи қотиш кунларидаёк тугаши мумкин (акс холда бетон емирилади).Кальций гидросульфоалюминатнинг ҳосил бўлиш тезлиги цементнинг қанчалик майда туйилганлиги ва гипснинг эриш даражасига, эриш даражаси эса ўз навбатида унинг модификациясига боғлиқ. Гипс қўшилма сифатида ярим молекула сувли CaSO4∙0,5H2O ёки икки молекула сувли CaSO4∙2H2O кўринишда ишлатилади. Биринчисининг эрувчанлиги иккинчисиникига нисбатан 5 марта кўп. Демак, цементга ярим молекула сувли гипс қўшиш кўпроқ фойдали экан.
Пластификацияланган цементдан тайёрланган бетон зич, совуққа чидамли ва кам сув ўтказувчан бўлади. Бундай цемент ишлатилганда 10% гача боғловчи материал тежалади. Пластификацияланган цемент 300, 400, 500, 600 маркаларда чиқарилади. Пластифицирланган цементни характерли хоссаси – цемент хамирини қотиш муддатини секинлаштириш, бетонни арматура билан жипслашиш мустаҳкамлигини камайтирмайди, деформатив хоссалари яхшиланади, дарзликлар ҳосил бўлишини олдини олади. Гидратланиш жараёни секинлашиши муносабати билан бетонни иссиқлик ажралиши секинлашади, ҳарорат ўтказувчанлиги ошади.
Download 417.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling