Термиз Давлат университети Педагогика факультети Психология кафедраси ўқитувчиси Шаббозова Дилфузанинг 2011 йил декабрь ойида малака ошири жараёни


Download 39 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi39 Kb.
#1320990
Bog'liq
малака хисобот


Термиз Давлат университети
Педагогика факультети Психология кафедраси ўқитувчиси Шаббозова Дилфузанинг 2011 йил декабрь ойида малака ошири жараёни
Ҳ И С О Б О Т И
2011 йилнинг декабрь ойида Мирозо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий Педагогика институтининг “Гуманитар фанлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш педагогикаси” кафедрасида малака оширдим. Малака ошириш жараёни жиддий йўлга қўйилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ўз касбий бўйича инновацион технологиялар, интерфаол усулларда дарс бериш технологиялари билан танишдим.

  • Институтнинг етук профессор-ўқитувчиари томонидан ташкил этилган дарсларда иштирок этиб, юксак педагогик маҳорат ва аудиторияда мотивация ҳосил қилиш, мавзуларни дидактик лойиҳалаш жараёнлари билан танишим.

  • Чоршанба кунлари режалаштирилган институт маърузаларини республикада кўзга кўринган юксак салоҳиятли профессор-олимлар, давлат арбоблари томонидан ташкил этилиши ва ижодий учрашувлар диққатга сазовор. Масалан, проф.Ш.Ш.Шараповнинг “Малака ошириш принциплари”, проф.С.М.Йўлдошеванинг “Олий педагогиканинг долзарб муаммолари”, проф.Г.Ибрагимованинг “Ижтимоий педагогика масалалари” маърузалари менда катта қизиқиш уйғотди.

Доц.Л.С.Турсунов томонидан ўтилган “Умумий психология”, “Ёш даврлар психологияси”, “Психодиагностика”, “Психология ўқитиш методикаси” фанлари бўйича билимларни янгилашга эришдим.
Гуманитар фанарда эришилган ютуқлардан салоҳиятли профессор ва давлат арбоблари томонидан ўқитлган маърузаларни эшитиб, улардан юксак педагогик маҳорат борасида сабоқ олдим. Бундан ташқари, асосий фанлар бўйича тарқатма материаллар, электрон қўлланмалар олишга муяссар бўлдим. Малакавий битирув ишимда интерфаол ўқитиш усулларини қўллаган ҳолда бажардим. Ҳимояни презентация шаклида тайёрладим. Интернет тармоғидан фойдаландим.
ОПИ ходимлари томонидан олиб борилган маънавий-маърифий ишлар, жумладан, Ўзбекистон Миллий театрига ташриф буюриб, миллий қадриятларимизни янада қадрлаш имкониятига эга бўлдим. ОПИ, ЎзМУ, Ўзбекистон Республикаси Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти кутубхоналаридан, ЎзМУ ва ОПИ қироатхоналаридан, компьютер хонасидан унумли фойдаландим.
Бундан ташқари Низомий номдаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан ташкил этилган “Бошланғич таълимни модернизациялаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ташкил этилган илмий-амалий анжуманга “Ўқитувчиларни касбий-педагогик тайёргарлигининг педагогик-психологик шарт-шароитлари” номли мақолам билан иштирок этдим ва тўпламда нашр этилди.
Мактаб ва ҳаёт” илмий журналига “Ҳис-туйғуларнинг таълим жараёнидаги ролини ўрганиш” номли мақоламни топшириб келдим.


Психология кафедраси ўқитувчиси: Шаббозова Д.Р.


Термиз Давлат университети
Педагогика факультети Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси Бердиева Муҳаббатнинг 2012 йил март ойида малака оширганлиги ҳақида
Ҳ И С О Б О Т И
2012 йилнинг март ойида Мирозо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Олий Педагогика институтининг “Гуманитар фанлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш педагогикаси” кафедрасида малака оширдим. Малака ошириш жараёни жиддий йўлга қўйилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ўз касбий фаолиятим бўйича инновацион технологиялар, интерфаол усулларда дарс бериш технологиялари билан танишдим.

  • Институтнинг етук профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этилган дарсларда иштирок этиб, юксак педагогик маҳорат ва аудиторияда мотивация ҳосил қилиш, мавзуларни дидактик лойиҳалаш жараёнлари билан танишим.

  • Чоршанба кунлари режалаштирилган институт маърузаларини республикада кўзга кўринган юксак салоҳиятли профессор-олимлар, давлат арбоблари томонидан ташкил этилиши ва ижодий учрашувлар диққатга сазовор. Масалан, проф.Ш.Ш.Шараповнинг “Малака ошириш принциплари”, проф.С.М.Йўлдошеванинг “Олий педагогиканинг долзарб муаммолари”, проф.Д.Шарипованинг “Ижтимоий педагогика масалалари” маърузалари менда катта қизиқиш уйғотди.

Доц.М.Ҳошимова томонидан ўтилган “Педагогик технология”фани бўйича билимларни янгилашга эришдим.
Гуманитар фанларда эришилган ютуқлардан салоҳиятли профессор ва давлат арбоблари томонидан ўқитилган маърузаларни эшитиб, улардан юксак педагогик маҳорат борасида сабоқ олдим. Бундан ташқари, асосий фанлар бўйича тарқатма материаллар, электрон қўлланмалар олишга муяссар бўлдим. Малакавий битирув ишимда интерфаол ўқитиш усулларини қўллаган ҳолда бажардим. Ҳимояни презентация шаклида тайёрладим. Интернет тармоғидан фойдаландим.
ОПИ ходимлари томонидан олиб борилган маънавий-маърифий ишлар, жумладан, Ўзбекистон Миллий театрига ташриф буюриб, миллий қадриятларимизни янада қадрлаш имкониятига эга бўлдим. ОПИ, ЎзМУ, Ўзбекистон Республикаси Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти кутубхоналаридан, ЎзМУ ва ОПИ қироатхоналаридан, компьютер хонасидан унумли фойдаландим.


Мактабгача тарбия ва
бошланғич таълим кафедраси
ўқитувчиси: Бердиева М.М.
Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling