Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот муаммосига доир адабиётларни 
қиёсий-таҳлилий ўрганиш ва таҳлил этиш; социологик методлар (суҳбат, 
анкета, сўровнома, интервью, тест синовлари), педагогик-психологик 
методикалар, моделлаштириш, педагогик тажриба-синов, натижаларни 
математик ва статистик таҳлил этиш каби илмий-тадқиқот методларидан 
фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий маданият тушунчаси мазмунининг фалсафий, педагогик, 
психологик, социологик тавсифи ҳамда мактаб ўқитувчиларининг касбий 
маданиятини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари 
рефлексив 
кўникмалар 
билан 
алоқадорлиги 
аниқлаштирилган; 
мактаб ўқитувчиларида касбий маданият ривожланганлигини 
белгиловчи қадриятли, гносеологик, фаолиятли-ижодий ва рефлексив-
баҳолашга доир мезонлари импровизация ва рефлексивлик принципларига 
устуворлик 
бериш 
асосида 
аниқлаштирилган; 
гуманистик-қадриятли, 
акмеологик, 
креативлик, 
рефлексивлик, 
деонтологик ёндашувлар устуворлигини таъминлаш ҳамда мазмунли, 
методологик, 
фаолиятли-технологик 
ва 
натижавий-баҳолаш 
каби 
компонентларнинг узвий алоқадорлигини инобатга олиш асосида мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-
функционал модели амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик 
таъминотидан 
унумли 
фойдаланиш 
орқали 
такомиллаштирилган; 
мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг локал-
модулли технологияси мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли 
ҳамда рефлексив-баҳолаш каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини 
фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситаларини ўзига хос 
хусусиятларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган:



мактаб 
ўқитувчиларида 
касбий 
маданиятнинг 
ривожланганлик 
даражасини ташхислашга доир диагностик ўлчов воситалари ишлаб 
чиқилган; 
мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришга 
мўлжалланган тренинг машғулотлари дастури ишлаб чиқилган; 
“Ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ўрганишда инновацион 
ёндашув омиллари” номли методик қўлланма нашр эттирилган. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling