Термиз туманлараро маъмурий суди раиси А. Абдулакимовга Олтинсой тумани, А. Бутаев мфй, “Янги ҳаёт” кўчаси 10-уйда яшовчи Шаймарданов Абсаттор Ғоффорович томонидан


Download 35.28 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi35.28 Kb.
#1536444
Bog'liq
Yangi ochilgan holat bo\'yicha


Термиз туманлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимовга
Олтинсой тумани, А.Бутаев МФЙ, “Янги ҳаёт” кўчаси 10-уйда яшовчи Шаймарданов Абсаттор Ғоффорович томонидан
тел:90: 523-30-09, 99:112-01-61
АРИЗА
Янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини
қайта кўриш ҳақида

Термиз туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июндаги 5-1901-2204/347-сонли ҳал қилув қарорига кўра,


Аризачи мен Шаймарданов Олтинсой туман ҳокимининг 03.05.2019 йилдаги Қ-3899-сонли ҳамда 08.02.2020 йилдаги Қ-129-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида”ги аризам ҳамда шикоят бериш муддатимни узрли деб топиб, уни тиклаш ҳақидаги илтимосномам қаноатлантириш рад этилган.
Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2022 йил 22- июльдаги қарорига биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз ва келтирган апелляция шикоятим қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Ушбу суднинг сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори қуйидаги асосларга кўра, янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб, қайта кўрилмоғи лозим бўлади;
Хусусан, Олтинсой туман ҳокимининг 03.05.2019 йилдаги Қ-3899-сонли қарори 1-бандида, “Оллоших гавхари” фермер хўжалиги раҳбари Шаймардонов Абсатторнинг соғлиги туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганлиги инобатга олиниб, фермер хўжалиги раҳбари этиб, унинг оила аъзоси Шаймардонов Уролбек Эгамбердиевични тайинлаш ҳақидаги фермер хўжалигининг 2019 йил 26 мартдаги 5-к-сонли буйруғи ва умумий йиғилиш қарори инобатга олиниб, қарорнинг 2-бандига асосан, туман ер ресурслари ва кадастри бўлимига “Оллоших гавхари” фермер хўжалигини раҳбари ўзгарганлиги сабабли ер участкаларини ижарага бериш шартномасига белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш белгиланган.
Шу билан бирга, Олтинсой туман ҳокимининг 2020 йил 8 февралдаги Қ-129-сонли қарорига кўра, “Оллоших гавхари” фермер хўжалигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1-сонли йиғилиш қарори тасдиқланиб, “Оллоших гавҳари” фермер хўжалигининг номи “Эгамберди бобо ўғиллари” фермер хўжалигига ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси МСИЮтК нинг 269-моддаси 1-қисми 1-бандида, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатларнинг мавжудлиги ва 4-бандида, маъмурий суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлишлиги қайд этилган.
Ваҳоланки, Олтинсой туман ҳокимининг 03.05.2019 йилдаги Қ-3899-сонли ва 2020 йил 8 февралдаги Қ-129-сонли ноқонуний қарорлари қабул қилинишига асос бўлган “Оллоших гавхари” фермер хўжалигининг 26.03.2019 йилдаги 1-сонли йиғилиш баёни 26.03.2019 йилдаги №5К-сонли буйруғи ва 2019 йил 27 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баёни фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори асосида ҳақиқий эмас деб топилиб, мазкур суд ҳал қилув қарорига нисбатан келтирилган апелляция шикояти Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 февралдаги ажримига биноан қаноатлантирилмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинишига асос бўлади.
Шу боис суддан, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинишини илтимос қиламан.
Илова: 1.Ариза асли. 2.Паспорт нусхаси. 3.ФИБ Денов туманлараро судининг 09.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори нусхаси. 4. Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 07.02.2023 йилдаги ажрими нусхаси. 5. Термиз туманлараро маъмурий судининг 27.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори нусхаси. 6.Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 22.07.2022 йилдаги қарори нусхаси.


Аризачи Шаймарданов Абсаттор



Download 35.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling