ИККИЛАМЧИ АСБОБЛАР
Логометрлар. Логометр, кўпинча, техник қаршилик термометрлари билан биргаликда ҳароратни ўлчаш учун қўлланади. Логометрнинг ишлаш принципи икки
электр занжиридаги токлар нисбатини ўлчашга асосланган. Занжирлардан бирига қаршилик термометри, иккинчисига эса ўзгармас қаршилик уланган.
2-расм . Логометрнинг принципиал схемаси
1-расмда логометрнинг схемаси келтирилган. У ўзаро ва стрелка 3 билан бикр қилиб махкамланган иккита рамачалар 1 ва 2дан иборат. Бу рамачалар эса доимий магнит қутб учликлари 4 ва 5 билан ўзак орасидаги ҳаво тирқишида жойлаштирилган. Бу тирқиш бир текис қилинмаган, шунинг учун, магнит индукцияси қийматлари унинг турли нуқталарида (рамачалар ва стрелканинг бурилиш бурчаклари турлича бўлганда) турлича бўлади. Марказдан қутб учликлари четларига қараб ҳаво тирқиши камаяди ва мос равишда марказдан қутб учликлари четларига қараб тирқишда магнит индукцияси ўсади. Логометрнинг иккала рамкаси битта ўзгармас ток манбаи Е дан таъминланади, улар айлантирувчи моментлари бир-бирига карши йўналадиган қилиб уланган. Айлантирувчи моментлар М1 ва М2 нинг қиймати мос равишда қуйидагига тенг:
бу ерда, С1 ва С2 — рамачаларнинг геометрик ўлчамлари ва улардаги сим урамлари
сони билан аниқланадиган ўзгармас коэффициентлар; В1 ва В2 — рамачалар жойлашган жойдаги магнит индукциялари; I1 ва I2 — рамачалардан ўтаётган ток кучлари.
Рамачалар қаршилиги тенг, яъни R1 = R2 ва R= Rt бўлса, I1=I2 ва М1=М2 бўлиб, кўзғалувчи тизим мувозанат ҳолатда бўлади. Агар термометр каршилиги ўзгарса, рамачалардан бирида ток кучаяди, шу сабабли моментлар мувозанати бузилиб, қўзғалувчан тизим эса ҳаракатга келади. Токи кучайган рамача магнит индукцияси кичик тирқишга киради, иккинчи рамача эса магнит индукцияси катта тиркишга киради. Маълум бир ҳолатда рамачалар моменти мувозанатлашади, яъни:
Бу тенгламадан
келиб чиқади. 11 ва 12 нинг таъминлаш манбаи Е орқали ифодаланган қийматларни қўйсак, қуйидаги натижага эга бўламиз:
B=f(φ) бўлгани учун
Шунинг учун,
R,R1 ва R2 — доимий катталиклар бўлгани учун қўзғалувчан тизимнинг
бурилиш бурчаги термометр қаршилиги қийматига боғлик:
Do'stlaringiz bilan baham: |