6. “Темир дафтар” деганда нимани тушунасиз?
а) карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;
б) ишга жойлашишга кўмаклашиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган шахс;
в) ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ҳамда ишга киришишга тайёр бўлган, ишсиз шахслар деб эътироф этилган ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар;
г) ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар.
7. Ҳақ тўланадиган жамоат иши нима?
а) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринларини ажратиш;
б) ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари;
в) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ташкилот ходимларининг рўйхатдаги ўртача сонига нисбатан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан фоизларда белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони;
г) шахсларнинг ходим ёки иш берувчи сифатида расмий меҳнат муносабатларисиз тадбиркорлик, хизматлар кўрсатиш соҳасида, шахсий томорқа ер участкасида ва бандликнинг бошқа шаклларида мустақил равишда ташкил этиладиган меҳнат фаолияти тури.
8. Ишсизлик нафақаси кимларга тайинланади?
а) 16 ёшдан то пенсия ёшигача даромадга эга бўлмаган, иш қидираётган шахсларга 6 ойгача тайинланади;
б) 18 ёшдан то пенсия ёшигача даромадга эга бўлмаган, иш қидираётган шахсларга 6 ойгача тайинланади;
в) 16 ёшдан то пенсия ёшигача даромадга эга бўлмаган, иш қидираётган шахсларга 12 ойгача тайинланади;
г) 18 ёшдан то пенсия ёшигача даромадга эга бўлмаган, иш қидираётган шахсларга 12 ойгача тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |