Сузиб юрувчи инфляция шароитида:
А. Инфляция йилига 10%дан 100% гача бўлади
В. Йиллик инфляция суръатлари 2-3% атрофида бўлади
С. Нархлар ойига 40-50% атрофида ўсади
Д. Ишсизлик камая боради
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Гиперинфляция шароитида:
А. Пул топишга интилиш минимал даражага тушади
В. Нарх - навони мутлақо тартибга солиб бўлмайди
С. Пул ишлаб чиқаришга қуйилмасдан қимматбаҳо буюмларни сотиб олишга сарфланади
Д. Корхона, ташкилотлар ва аҳоли қадрсизланган пулдан
қутулишга, қадрли пул- валюта йиғишга шошилади
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Инфляцияга қарши курашда:
А. Ишлаб чиқаришни жонлантиришга зўр берилади
В. Пул массасининг ортишини чеклашга эътибор қаратилади
С. Банклараро кредит ресурслари аукционлари кенгайтирилади
Д. Ишлаб чиқаришга арзон кредит берилади
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Ҳозирги даврда жаҳон пули вазифасини қайси пуллар бажаради?
А. Эркин конвертирланадиган валюталар
В. Олтин
С. АҚШ доллари
Д. СДР
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Ўзбекистон миллий валютаси “сўм” қачон муомалага киритилган?
А. 1991 йил 1 сентябрда
В. 1992 йил 8 декабрда
С. 1993 йил 1 июлда
Д. 1994 йил 1 июлда
Е. Тўғри жавоб йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи моддасида Ўзбекистон Республикаси мустақил молия ва пул-кредит тизимига эга эканлиги белгилаб қўйилган?
А. 98 моддасида
В. 120 моддасида
С. 122 моддасида
Д. 124 моддасида
Е. Тўғри жавоб йўқ.
Пулнинг келиб чиқишига асосий сабаб?
А. Хусусий мулкнинг пайдо бўлиши
В. Товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг ривожланиши
С. Биринчи меҳнат тақсимоти – чорвачиликдан дехқончиликни ажралиб чиқиши
Д. Кишиларда ўз эҳтиёжларидан ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |