Бу ўлчов асбобларининг ишлаши ўлчанаётган босим таъсирида, текис конденсатор сиғимини электродлар орасидаги масофанинг ўзгариши натижасида ўзгаришига асосланган. Ўлчанаётган босим ўзгариши билан текис конденсатор сиғими қуйидаги боғлиқлик асосида ўзгаради:
C =
бу ерда, С – сиғим;
Е – диэлектрик ўтказувчанлик;
S – конденсатор юзаси;
- конденсатор электродлари орасидаги масофа.
Расм.50.
Ўлчанаётган босим Р ўзгариши билан, конденсатор электродлари орасидаги масофа ўзгаради ва бу электр сиғимини С ўзгаришига олиб келади.
Пьезоэлектрик манометрларнинг ишлаши баъзи кристал моддаларнинг механик куч таъсирида электр зарядларини ҳосил қилиш хусусиятига асосланган. Бу ҳодиса пъезоэффект деб номланади. Пъезоэффект кварц, барий титанит ва баъзи бошқа моддаларкристалларида кузатилади. Пъезоэффекнинг ўзига хос хусусияти, унинг инерциясизлигидир. Зарядлар, куч таъсир этиши билан бир зумда ҳосил бўлади. Кристал қирраларида ҳосил бўлаётган электр зарядлари, куч таъсир қилаётган вақтда сақланиб туради ва унинг таъсири тўхташи билан йўқолади.
Иссиқлик ўтказувчан манометрларда газларнинг иссиқлик ўтказувчанлигини босимга боғлиқ ўзгаришидан фойдаланилади. Босимни (0,0001-10мм.рт.ст) чегарада ўлчаганда, босим ўзгариши билан газнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ўзгаради, натижада, кўприк схемасининг бир елкасига уланган қаршилик термометрининг қаршилиги ўзгаради.
Ионизацион манометрларнинг ишлаши босимга боғлиқ равишда ўзгарувчи ион токини ўлчашга асосланган. Босимга боғлиқ равишда электронлар кўп ёки кам молекулаларни ионлаштиради. Ионлар ўз зарядларини коллекторга бериб, ион токини ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |