Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Ҳурматли юртдошлар сифатли таълимни олишда имконият бўлишини истасангиз конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватланг


Download 363.31 Kb.
bet38/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Ҳурматли юртдошлар сифатли таълимни олишда имконият бўлишини истасангиз конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватланг.




2-мавзу

Мактабгача таълим ва тарбия

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

50-модда.
...
(учинчи қисм)
Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.
...
(бешинчи қисм)
Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
...

Тезислар

Мамлакатимизда сўнги 6 йилда боғчани ривожлантириш ва болалар қамровини ошириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Бу борада ишлар жадал кетяпти, натижасини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, МТТлар сони 5211 тадан 29 мингдан зиёдга етказилди. Бу – 2 миллионга яқин бола боғчага бораяпти, дегани. 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткични 80,8 фоизга етказиш мақсад қилинган.
2022 йилда “Finance Inquirer” нашри болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги энг пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Унда Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Бола учун оиладан кейинги биринчи жамоа бу боғчадир. Мактабгача таълим сифатли бўлиши инсоннинг бутун ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Биринчидан боғчага борган бола билан боғчага бормаган боланинг дунёқараши ва феъл-атворида жуда катта фарқ бор. Боғчага борган бола мактабда, ҳатто ундан кейинги олий таълим муассасаларида ҳам қийналмайди. Иккинчидан, боланинг боғчага бориши оила учун иқтисодий жиҳатдан ижобий таъсир ўтказади. Чунки ишлаётган она ҳисобига оила бюджетига ҳар ойда қўшимча камида 1 миллион сўм даромад келади.
Ўзбекистонда 2022 йилда 932 мингта бола туғилган. 2017 йилда бу кўрсаткич 715 мингтани ташкил этган, яъни 4 йил мобайнида болаларнинг туғилиш сони 30% ошган. Бу биз келажакда боғчалар сонини камида 30 % га оширишимиз кераклигини англатади
Мамлакатимиз катта давлатга айланяпти. Аҳолимиз 2040 йилга бориб, 50 миллионга етиши кутилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар эканини ҳам ҳисобга олиш керак.
Боғча қамрови 100 фоизга етмаган бир даврда болалар сони ошиб бориши масалага жиддий қарашни талаб этади. Боғча масаласи биринчи навбатда давлат томонидан қўллаб қувватланиши ва унинг кафолати остида бўлиши керак. Агар бугун бунга эътибор қаратмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.
Шундай экан, боғчаларни сонини кўпайтириш ва барча болалар боғчалар билан қамраб олинишини таъминлаш учун конституцияда бу борадаги давлат мажбуриятларини белгилаш лозим.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling