3-мавзу
|
Кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
50-модда.
...
(тўртинчи ва бешинчи қисмлар)
Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.
Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
...
|
Тезислар
|
Мамлакатимиздаги таълим турлари тизимида умумий ўрта таълим марказий ўринни эгаллайди. Мактаб ҳар бир инсоннинг баркамол ва билимли шахс бўлиб вояга етишишида муҳим аҳамиятга эга. Мактаб ёшидаги ҳар қандай бола албатта мактабда ўқиши шарт ҳамда бунга тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг, ҳатто ота-оналарнинг ҳам ҳаққи йўқ. Халқимизда яхши гап бор, ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.
Давлатнинг эртанги куни – ёшларнинг қай даражада билимли экани билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам таълим тизимини ривожлантириш масаласига барча давлатларда энг муҳим вазифа сифатида қаралади. Айниқса, мактаб таълими тўлиқ давлат назоратида, унинг кафолатлари остида бўлиши шарт.
Мамлакатимизда сўнги 6 йилда мактабларни ривожлантириш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан 2016 йилда 9719 та умумтаълим ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлса ҳозирда уларнинг сони 10296 тага етди.
Ўтган олти йилда мактабларда қўшимча 500 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинди, келгуси 2-3 йилда яна 1 миллион ўринли мактаблар ташкил қилиниши режалаштирилган.
Мамлакатимиз катта давлатга айланяпти. Аҳолимиз 2040 йилга бориб, 50 миллионга етилиши кутилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар эканини ҳам ҳисобга олиш керак. Уларга муносиб шароит қилиб бериш учун, ҳар йили 250 минг янги ўқувчи ўрни яратилиши керак.
Тан олиш керак бугунги кунда мактабларнинг етишмовчилиги муаммоси мавжуд. Жумладан битта синфда 40га яқин ўқувчиларни ўқиши ҳолатлари мавжуд ёки мактаблар камлиги боис мактабларда уч сменали ўқишлар жорий этилиши ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Агар биз бугундан бошлаб мактаб масаласига эътибор қаратмас эканмиз, аҳолимиз йилдан йилга ошиб бориши натижасида яқин келажакда бизда мактаб танқислиги вужудга келиши мумкин. Бу жуда хам хавфли ҳолат ҳисобланади. Негаки барча болаларимизни тўлиқ умумий ўрта таълимга жалб қила олмаслигимиз мумкин.
Ушбу масалани давлатни мажбурияти сифатида Конституцияда белгилашимиз лозим.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |