Аннотация (ўзбек тилида)
Ушбу Битирув Лойиҳа иши Ўзбекистонда чет тилларни ўқитишнинг долзарб масалаларидан саналган замонавий чет тилини ўқитишнинг коммуникатив ёндашувининг моҳиятини ёритади. Лойиҳа иши муаллифнинг ушбу замонавий ёндашув ҳақидаги ўз тушунчаларини акс эттиради. Битирув лойиҳа иши “Reconceptualizng Language Teaching: an In-service Teacher Education Course in Uzbekistan” номли китобида келтирилган топшириқ ва вазифалар асосида ёзилган. Лойиҳа ишининг мазмуни Ўзбекистонда чет тилларини ўқитишда коммуникатив ёндашувнинг қанчалик даражада фойдаланилаётганидан дарак беради ва муаллифнинг ўз муносабатини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |