The practice of assessing market risk based on the value at risk approach
Download 67.15 Kb.
|
Мақола Зокиржонов М. Мирзаева Ф
Тадқиқот методологияси
Риск ўлчови (VaR) - бу асосан ўзгарувчанлик (волатиллик)нинг ўлчовидир, хусусан банк активлари қанчалик волатилликлигини баҳолаш метрикаси. Юқори волатилликни кўрсатадиган активлар катта рискка эга бўлади. VaR шунингдек, умумий портфелдаги турли хил активлар тўпламлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик (корреляция)ни ҳисобга олади. Агар активларнинг бозор нархлари кўрсаткичлари ўзаро ижобий корреляцияга эга бўлса, бу ҳам юқори риск туғдиради. Демак VaRнинг мақсади маълум шартлар остида берилган t давр оралиғи учун ва белгиланган эҳтимоллик билан инвесторнинг максимал йўқотиши кутилишини аниқлайди [18]. Расман VaR кўрсаткичи t давр учун ва берилган α аниқлик даражаси билан маълум актив ёки активлар портфелига эгалик қилишдан кутилаётган максимал йўқотишлар VaR қийматидан ошмаслик эҳтимоллиги α-га тенг бўлган қийматни баҳолайди. Бошқача айтганда, α эҳтимоллик билан Vt актив (портфел) қиймати t вақтда ўзининг V0 дастлабки қийматидан [0; t] давр оралиғида VaRдан ортмайдиган қийматга оғмайди: [19]. Агар, эҳтимоллик VaR дан ортиқ ҳолда зарар кўриш эҳтимоллиги 1–𝛼 га тенг бўлади: . Математик нуқтаи назардан VaR кўрсаткичи α тартибдаги тасодифий ифода тақсимотининг квантили ҳисобланади. Умумий ҳолатда F(x) узлуксиз тақсимот функциясига эга тасодифий Хнинг α тартибдаги квантили (quantil) деб ни қаноатлантирадиган шундай қийматики, у учун ҳодисанинг эҳтимоллиги 𝛼 га тенг бўлади: [20]. Қуйидаги 1-жадвалда ўрта қийматдан четланиш эҳтимолликларига мос келувчи, стандарт четланишлар сонда ифодаланган нормал тақсимот квантиллари келтирилган. Download 67.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling