The role of phraseological units in the software
Гап структурали иборанинг турланиши
Download 77.5 Kb.
|
Frazemalar M. Abjalova MAQOLASI
Иборанинг қисми қатъий бир қолипга кириб кетганлиги учун уни бир тилдан иккинчи тилга сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди. Сўзма-сўз таржима фикр чалкашлигига олиб келади. Шу боис автоматик таржима қилиш дастур, мобил илова ва платформаларнинг лингвистик таъминотини яратишда ҳам сўз бирикмаси ва гап структурали иборалар базага лексик бирлик шаклида киритилади ва ўзга тилларда уларнинг таржимаси берилади. Иборалар турғун сўз бирикма ҳисобланса-да, компонентлари ўртасидаги синтактик деривация динамик характерда бўлади. Бу ҳолат ибораларнинг фақат шаклий томонига таъсир қилиб, унинг семантикасида маъно яхлитлиги ва мажозийлик сақланади. Бирикма компонентларининг синтактик муносабати ўз ўрнида фразеологик бирикманинг жумлада синтактик муносабатга киришишида бирламчи ҳисобланади. Масалан: сабр косаси тўлмоқ – предикатив белгига эга ибора, N (N0+Nэ.а.=>отли бирикма)+V: Менинг сабр косам тўлди; Сабр косанг тўлгандир; Унинг сабр косаси ҳам тўлди; Сабр косамиз тўлиб бормоқда. Фраземаларни компьютерли моделлаштириш қуйидаги имкониятларни беради: фразеологик бирликларни автоматик таҳлил қилишни осонлаштиради; матн таркибида фразеологик бирликларнинг таржимасини осонлаштиради; лингвистик процессорда семантик тарзда сўз ёки жумла идентификатори тарзида тушунилади; лингвокултурологик аҳамияти сақланиб қолади; ибораларнинг семантик яхлитлиги сақланади. Демак, фраземалар қуйидагилар билан характерланади: лексемаларнинг барқарор комбинацияси, семантик яхлитлик, лингвокультурологик аҳамиятга эгалиги, эркин синтактик боғланишга эгалиги. Умуман, ФБларнинг парадигматик ва синтагматик шаклланиш жараёни ижтимоий аҳамият касб этиб, мураккаб структурал жараён ҳисобланади, уларнинг бу хусусиятлари матнда ва нутқий вазиятда яққолроқ намоён бўлади. Шундай бўлса-да, фраземалар сўз бирикмаси ва гап структурали бирлик сифатида, тайёр лексик бирлик сифатида олиниши ва унинг синтактик муносабат шаклларини олиш ўрни белгилаб берилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки Ш.Балле айтганидек, “фразеологизм сўз идентификатори”4 ва гап идентификатори5 ҳисобланади. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling