Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Патогенези. Инфекциянинг юқиши механизми, асосан унинг кириш йўллари: юқори нафас йўллари, овқат ҳазм қилиш ва жинсий аъзоларининг шиллик пардаси ҳолати патологик жараённи белгилаб беради.
Инфекциянинг кириш дарвозаларида бирор ўзгариш аниқланмайди. Вирус сўлак безлари тўқимасига нисбатан тропизм хусусиятига эга ва касалликнинг локал шаклларида шу безларда жойлашади. Вирус организмнинг бутун ҳаёти давомида персистенцияланади. Инфекциянинг бирламчи киришига жавобан организм иммун жиҳатдан қайта қурилади. Цитомегаловирусли инфекциянинг латент шаклдан яққол клиник белгилар ифодаланадиган шаклга ўтишида туртки омил бўлиб, интеркуррент касалликлар цитостатиклар иммунодепрессантларнинг бошқа турларини қўллаш ҳисобланади. Охирги йилларда ОИВ юқтирилган одамларда цитомегаловирусли инфекциянинг қўзиши долзарб муаммолардан бири бўлиб қолаяпти. Латент цитомегаловирусли инфекцияси бор ҳомиладор аёлларда ҳомила ҳамма вақт хам зарарланмайди. Ҳомила зарарланиши учун аёлда латент инфекция қўзиб, вирусемия ривожланиши талаб этилади. Ҳомиладорлик даврида аёлнинг инфицирланиши юзага келганда ҳомиланинг зарарланиш хавфи ошади, лекин бундай инфицирланиб, иммунитет ҳосил қилган аёлга нисбатан вирусемия фазасида инфекциянинг ҳомилага ўтиши осонрок кечади. Инфекциянинг жинсий алоқа пайтида ҳам юқиши мумкин. Касалликнинг авж олиб бориш механизм ва турмушда орттирилган хиллари тафовут қилинади. Туғма хили цитомегаловирусли синдром деган нарсани ҳам ўз ичига олади (бола ташлаш, боланинг ўлик чала туғилиши, жигар зарарланиб, сариқлик бошланиши, марказий нерв тизими зарарланиши, тромбоцитопеник пурпура, тарқоқ сепсис). Касалликнинг турмушда орттирилган хили иситма чикиш, захарланиш, мушакларда оғриқ бўлиши (миалгия), лимфоаденопатия билан ўтади. Клиникаси: турғунлик давр аниқланмаган, чунки цитомегаловирусли инфекция латент кўринишда кечади, касалликнинг яққол ифодаланган клиник белгилари эса маълум бир туртки омил таъсирида ривожланади. Цитомегалия клиник кўринишларнинг умумий тасдиқланган классификацияси мавжуд эмас. Цитомегаловирусли инфекцияларнинг қуйидаги клиник шаклларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади: А.Орттирилган цитомегалия: 1.Латент (маҳаллий) шакли. 2.Ўткир мононуклеоз шакли. 3.Тарқоқ шакли. Б.Тугма цитомегалия: 1.Ўткир шакли. 2.Сурункали шакли. В.ОИВ-инфицирланган ва иммунитети сусайган шахслардаги цитомегалия. Соғлом одамларда қон зардобида антителолар борлиги цитомегаловирусли инфекциянинг кенг тарқалганлигини кўрсатади. Масалан, умумий текширилганлардан антителоларнинг топилиши 63-68% ҳолларда донорларда аниқланди. Латент цитомегаловирусли инфекция беморнинг бутун умри мобайнида давом этиб, клиник жиҳатдан намоён бўлмайди. Бирок, маълум сабаблар таъсирида касалликнинг манифест шаклига айланади. Кўпинча цитомегаловирусли инфекциянинг бирламчи латент шакли кўпрок келиб чиқади, лекин инфицирланганларнинг бир қисмида касаллик ўткир фазада кечиб, кейинчалик унда клиник белгиларнинг сусайиши ва иккиламчи латент цитомегалия келиб чиқиши характерли. Орттирилган цитомегалиянинг ўткир шакли ўзини клиник белгилари билан инфекцион мононуклеозни эслатади. Лекин гетерогемагглютинация реакциялари (Паул Буннел, ХД/ПБД, Ловрика, Гоффа, Бауэр, Ли- Девидсон) манфий бўлади. Касалликнинг бу шакли кон куйилганда ва жинсий хаёти актив бўлган ёшларда ривожланиши мумкин. Турғунлик даври 20-60 кун, касалликнинг давомийлиги 2-6 хафта, касалликда қуйидаги клиник белгилар кузатилади: тана ҳароратининг кўтарилиши (бунда ҳарорат эгри чизиғи нотўғри), интоксикация аломатлари, яъни калтираш, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, мушакларда оғриқлар, талоқ катталашиши мумкин. Периферик қонда нисбий лимфоцитоз, атипик мононуклеар ҳужайралар 10% дан ортиқ ошган бўлади, бунда лейкоцитлар меъёрида, пасайган, кам холлардагина бир оз ошади. Инфекцион мононуклеоздан фарқ қилиб, касалликда тонзиллит ва тарқоқ лимфоаденопатия бўлмайди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling